"Қўқон-1912": Янги йилингиз муборак бўлсин
01 jan 2017 09:50
News
"Қўқон-1912": Янги йилингиз муборак бўлсин
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилари барча юртдошларимизни Янги йил байрами билан чин қалбдан табриклайди.
Янги йилда мустаҳкам соғлик, ишларингизда унум ва ҳаётингизда қувончлар тилаймиз. Муқаддас Она юртимиз доимо тинч, осуда, халқимиз дастурхони фаровон бўлиши барчамизнинг олий тилагимиздир!
Обод ва тинч юртга байрамлар ярашади, дейишади. Ҳақ гап. Ўзбекистонимизда ҳар бир шодиёна кўтаринки руҳда нишонланади. Қолаверса, янги – 2017 йилга ҳам ана шундай кўтаринки кайфият билан пешвоз чиқишга тўла ҳақлимиз.
Сизларга мустаҳкам соғлик, шоду-ҳуррамлик, бахт-саодат, қувонч, узоқ умр ва эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Link :
Source : kokand1912.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments