Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  48 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  1 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  7 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  8 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

"Қўқон-1912" янги йил тадбирини ўтказди News

"Қўқон-1912" янги йил тадбирини ўтказди

Tags :  Қўқон-1912
Кеча “Қўқон-1912” жамоаси 2017 йил якунлари ва янги йил муносабати билан байрам тадбирини ўтказди.

Тадбирда клуб раҳбарлари, мураббийлар, ўзбек футбол журналистикаси отахони, таниқли шарҳловчи Ахбор Имомхўжаев, ЎФФ вакили Алишер Файзиев, футболчилар, ОАВ вакиллари, “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.

Сир эмаски, якунига етаётган йил Қўқон футболи учун омадли келди. Йил бошида “Фарғона вилояти Ҳокими кубоги”да бош соврин қўлга киритилди. ЎФФнинг йил якунларига бағишланган тадбирида иккита номинацияда ғолиблик “Қўқон-1912” жамоасига насиб этди.

Тадбир аввалида “Қўқон-1912” жамоасининг 2017 йилдаги ёрқин лаҳзалари акс эттирилган махсус видеоролик тақдим этилди.


Шундан сўнг, даврани очиб бериш учун сўз “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Толиповга берилди.

– Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар ва футболчилар. Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табрикайман. Якунига етган футбол мавсум биз учун омадли келди. Мавсум давомида чиройли ўйинларимиз билан мухлисларимизни хурсанд этдик. Айниқса, биринчи давра унутилмас бўлди. Уч нафар футболчимиз миллий терма жамоадан чақирув олишди. Яна тўрт нафар ёш ўйинчиларимиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинига таклиф этилди. Ўринбосарларимиз Қўқон футболидаги янги маррани забт этишди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари Ёшлар лигасида учинчи ўринни қўлга киритишди. Жамоамиз қайтадан ташкил топганига беш йил бўлди. Сўнгги уч йилни Олий лигада ўтказдик. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Жамоамиз йилдан-йилга кучайиб бораверади, -деди “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Толипов.

Шундан кейин мамлакатимизнинг отахон журналисти Ахбор Имомхўжаев жамоамизнинг фархий ўйинчиси сифатида қабул қилиниб, у кишига клубимизнинг 82-рақамли футболкаси совға қилинди. “Қўқон-1912” жамоасининг ушбу рақами Ахбор Имомхўжаевга абадий берилди. Шунингдек, содиқ мухлислар клуби аъзолари ҳам Ахбор отага ўзларининг махсус совғаларини топширишди.

Ўз навбатида Ахбор ота Имомхўжаев ҳам сўзга чиқиб, Қўқон футболи тарихи, бош мураббиймизнинг футболчилик фаолияти хусусида тўхталиб ўтишди.
Айтганча, ўзбек футбол журанистикаси асосчиларидан бири бўлган - Ахбор Имомхўжаев “Қўқон-1912” жамоаси, умуман Қўқон футболига бағишланган китоб тайёрлашмоқда. Яқин кунлар ичида ушбу китоб нашрдан чиқади.

Шунингдек, “Қўқон-1912” жамоаси вакилларига ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Хусусан, жамоамизни мавсумга пухта тайёрлаб, яхши натижаларни қайд этган бош мураббий Нўъмон Ҳасанов, ўринбосарлар таркиби билан кичик бронза медалини қўлга киритган Муҳсин Низомиддинов, мухлислар томонидан якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган Мурод Холмуҳаммедов, жамоамизнинг ушбу мавсумдаги тўпурари (11 та гол) Суҳроб Бердиев, қўқонлик футбол мухлисларнинг ёқимтойи Жавоҳир Сидиқовлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Бундан ташқари, Қўқон футболида янги тарих яратган “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарларига ҳам кичик бронза медаллари тантанали равишда топширилди.

Йил давомида “Қўқон-1912” жамоаси билан ҳамкорлик қилиб келган “Футбол Экспресс” газетаси мухбирлари, Абдуҳафиз Абдулҳамидов ва Шуҳратбек Жўраев ҳамда Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Спорт” телеканали мухбири Беҳзод Жўрабоевлар жамоамизнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Тадбир давомида шунингдек, бир қатор мутахассис ва мухлисларга ҳам сўз берилди.

Тадбирда янграган дилтортар қўшиқлар, қўқонлик аскиячиларнинг чиқишлари барчага хушкайфият улашди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир янги мавсум олдидан жамоа аъзоларига қувонч бахш этди.

Шу тариқа «Қўқон-1912» футбол клуби ортда қолган мавсумни юқори кайфиятда якунлади. 2018 йил жамоамиз учун янада омадли келишига ишониб қоламиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика