Latest news

23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  0 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  27 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  124 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7

“Қўқон-1912”: Янги футболчилар таништирилди ФОТО News

“Қўқон-1912”: Янги футболчилар таништирилди ФОТО

Tags :  Қўқон-1912
“Қўқон-1912” жамоаси сафига иккинчи давра арафасида келиб қўшилган янги футболчиларни кенг оммага таништириш маросими бўлиб ўтди.
Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган тадбирда “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва бир қатор мухлислар иштрок этишди.

Маросимни одатдагидек, “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Толипов очди.

– Бу йилги мавсум жамоамиз учун оғир бўлмоқда, деб сўз бошлади клуб раҳбари. – Биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Шунинг учун иккинчи давра арафасида таркибнинг ярмини янгилашга қарор қилдик. Клубимиздан 9 нафар футболчи кетган бўлса, 10 нафар янги ўйинчини олдик.

Отабек Ҳайдаровнинг жароҳати бор. Сафга қайтгач, унинг ҳолатига қараб ҳужумчи борасида якуний хулосага келамиз.

Ўйлайманки, мавсум сўнггида ўз олдимизга қўйган вазифаларни бажара оламиз. Бунда албатта сиз мухлисларнинг кўмаги ҳам керак бўлади. “Қўқон-1912”нинг фидоий мухлислари бисёр эканлигини биламан. Сизлар жамоамизни яхши ёмон кунларида қўллаб-қувватлаб туришингизга ишонаман. Бугун иккинчи давра арафасида ўз сафимизга қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништирамиз.

Шундан кейин мавсумнинг иккинчи қисмида жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган янги ўйинчиларга иккинчи даврада қайси рақамлардаги футбол либосларида ўйнашларини оммага тақдим этишди. Унга кўра, Никита Рибкин 13, Шохрух Холматов 49, Дарко Гожкович 55, Собир Ҳамидов 70, Иброҳим Раҳимов 75. Нодир Йўлдошев 80, Никола Валентич 83, Суҳроб Бердиев 90, Жавоҳир Сиддиқов 99, Миртўра Акбаров 89 рақамларда майдонга тушишлари ойдинлашди.

Иккинчи даврада мураббийлар штабида ҳам ўзгариш юз берди. Энди дарвозабонларимизга Анвар Жабборов устозлик қилади. Маросимда ушбу мутахассис ҳам мухлисларга таништирилди.

Тадбирда шунингдек, жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳам сўзга чиқиб, қўқонлик футбол мухлисларига қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирди ва бундан кейин уларнинг далдалари ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини таъкидлади.

Маросимнинг якуний қисмида “Марказий” ўйингоҳа йиғилган футбол мухлислар клуб вице-президенти Бахтиёржон Толиповга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Қуйида таништирув маросмидан олинган суратлар билан танишинг:

photo_2016-08-06_22-18-11

photo_2016-08-06_22-18-23

photo_2016-08-06_22-18-47

photo_2016-08-06_22-18-54

photo_2016-08-06_22-19-06

photo_2016-08-06_22-19-11

photo_2016-08-06_22-19-29

photo_2016-08-06_22-21-10

photo_2016-08-06_22-21-17

photo_2016-08-06_22-21-22

photo_2016-08-06_22-21-27

photo_2016-08-06_22-21-34

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика