Latest news

19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  6 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

"Қўқон-1912" устози Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч қачон ҳакамдан нолимаганман" News

"Қўқон-1912" устози Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч қачон ҳакамдан нолимаганман"

"Қўқон-1912" ҳамда "Хоразм" ўртасидаги Про лиганинг 8-туридан ўрин олган баҳсдан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Муҳсин Низомиддинов: "Авваламбор ҳаммани 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайман. Ўйин мухлисларбоп бўлди, иккала жамоа ҳам учрашувга яхши тайёргарлик кўргани билинди. Вазиятлар бўлди, аммо гол ура олмадик. Келаси баҳсда ўз устимизда ишлаб, натижани яхшилашга ҳаракат қиламиз.

- Ўйин охирида бир-икки марта захирага қараб қўйдингиз, аммо ўзгариш амалга оширмадингиз. Захира торми ёки ўйинни кучайтирадиган футболчи йўқми?

- Захирадаги ҳар бир футболчи ўйинни кучайтира олади. Ўйин бузилмасин дедим. Ўтган сафар "Машъал"га қарши баҳсда Мўмин Мелиевни майдонга туширгандим, уни омади келмади ва руҳий тушкунлик бўлди. Айни дамдаги асосий мақсадим - барча йигитларга имконият бериш. Иккинчи даврага ўзгача тайёргарлик кўрамиз. Камчиликлар бор, буларнинг устида ишлаймиз. Ўзим ҳимоячи бўлганман, бу ерда биринчи бўлиб ҳимояни яхшлашга уриндим. Бугун гол ўтказиб юбормадик, лекин гол уришда қийинчиликлар бўлди. Энди олдинги чизиқлар устида ишлаймиз ва Самарқандда ҳаммаси яхши бўлади.

- Ҳакамлар ўйинга кам вақт қўшгандек бўлишди...

- Йўқ. Улар ҳали ёш, уларни назорат қиладиган ва баҳо қўядиган ташкилот бор. Ҳеч қачон ҳакамдан нолимаганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Улар ҳам тирик жон, ҳамма ҳам хато қилади. Уларга омад тилайман.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика