Latest news

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

"Қўқон-1912" учун Тошкентда "Локо"дан очко олиш янгилик эмас! Амалдаги чемпионнинг ғалабали сериясига чек қўйилган ўйин ҳақида (батафсил шарҳ) News

"Қўқон-1912" учун Тошкентда "Локо"дан очко олиш янгилик эмас! Амалдаги чемпионнинг ғалабали сериясига чек қўйилган ўйин ҳақида (батафсил шарҳ)

Суперлига 7-тур доирасида "Локомотив" жамоаси ўз уйида "Қўқон-1912" билан тўқнаш келди.

Турнир жадвалининг юқори қисмида турган "Локомотив" пастки ўриндаги "Қўқон-1912"га қарши баҳсни доимгидек 4-3-3 тактик схемада бошлади.

Дарвозада кутилганидек Жавоҳир Илёсов, ҳимоя чизиғининг ўнг қанотида Ҳошимов, марказда Исмоилов ва Тўхтахўжаев тандеми ва чапда Зотеев ўрин олди.

Марказда эса Йелич-Искандеров-Туропов "учлиги" жойлашди. Қанот вингери сифатида Мирзаев ва Ғофуров майдонга чиққан бўлса, ҳужумда жамоа тўпурари Абдухолиқовга ишонч билдирилди.

"Қўқон-1912" жамоаси ўйин бошланиши олдидан таркибда жиддий йўқотишга дуч келди. Ўйинолди чигалёзди машғулотида кутилмаганда жароҳати олган жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедов ўрнига Милош Николич бошланғич таркибга қўйилди. Натижада Николич таянч нуқтага жойлаштирилди ва марказда Миличга тандем сифатида Ойбек Рустамов ҳаракат қилди. Ўнг қанот ҳимоясида эса Жамшид Ҳасанов кўриниш берди. Нўъмон Ҳасанов маълум танаффусдан сўнг дарвозага легионер посбон Боян Кнжевични қўйди. Ҳимояга эса Ҳасанов-Милич-Рустамов-Мерзляков "квартети" қўйилган бўлса, марказда Рўзиев-Николич-Маликжонов "трио"си жойлаштирилди. Қанотларда Суҳроб Бердиев ва Жавоҳир Эсонқулов ўйнаган бўлса, ҳужумда Шаҳбоз Эркинов қўйилди.

Мазкур ўйинни бошқариб бориш масъулияти Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширилди. Маълумки, ўтган турда Бекободда "Металлург"га қарши ўйнаган "Қўқон-1912" айнан ҳакамларнинг қўпол хатоси қурбонига айланганди. Яъни, қўқонликлар дарвозаси томон нотўғри пенальти белгилаган Аҳрол Рисқуллаев ЎФА томонидан Суперлига ўйинларини бошқаришдан четлатилди. Шу боисдан ҳам мазкур ўйинни бошқариш зиммасига кимга тушиши аҳамияти юқори эди. 


Хусусан ўйинга келадиган бўлсак, баҳс тезкор гол билан бошланди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни "Локомотив" аъзолари самарали якунлашди. Ҳусниддин Ғофуров томонидан узатилган тўпга жамоа тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов аниқ зарба берди ва учрашувда ҳисобни очди - 1:0.


Мазкур голдан сўнг Абдухолиқов чемпионат тўпурарлари бўлиб турган Черан ва Полвоновга етиб олди. Қайд этиш керакки, Абдухолиқов кетма-кет 6 ўйиндирки майдонни голсиз тарк этмаяпти. Шунингдек, Темурхўжанинг голига узатмани амалга оширган Ҳусниддин Ғофуров ассистентлар рўйхатида якка пешқадамга айланди. Ғофуровнинг голли узатмалари сони 4тага етди.


Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Қўқон-1912" ўйинда ташаббусни ўз қўлига олди ва фаол ўйнай бошлади. Қўқонликларнинг тезкор ва хавфли ҳужумлари сони анча ортди. Хусусан Эсонқулов, Бердиев, Маликжонов, Эркинов "темирйўлчилар" дарвозасини "ўққа" тутишга уринишди. Баъзан зарбаларга аниқлик етишмаган бўлса, баъзи зарбалар Илёсовга қийинчилик туғдирмади.


Нўъмон Ҳасанов ўйин бошланиши олдидан таркибда йўқотиш ва муаммога дуч келганди ва Холмуҳаммедов ўрнига Николични туширганди. Аммо биринчи бўлим ўртасига келиб таянч нуқтасида ўйнаган Милошнинг ҳаракатлари бош мураббийга маъқул келмади чоғи унинг ўрнига Жасур Ҳасанов ўйинга қўшилди. Мазкур ўзгаришдан кейин Ҳасанов ўнг қанот ҳимоясига ўтди, бу нуқтада ўйнаган Жамшид Ҳасанов эса марказга кўчди.


"Қўқон-1912" жамоаси ўйинда анча эркин ва қувноқ кўринди. Лекин яратилган вазиятларни голга айлантиришда футболчилар омад ва маҳорат етишмади. Натижада бўлим ўртасида дарвозабон ва ҳимоячиларнинг ўзаро тушунмовчилиги оқибатида навбатдаги қўпол хато юзага келди. Майдон маркази олдида рақибдан тўпни қабул қилган Диёр Туропов бемалол олдинга ўтди ва дарвозабонни ортиқча қийинчиликсиз ортда қолдирди - 2:0.


Ҳимоядаги қўпол хато "Қўқон-1912"га қимматга тушди. Лекин бу гол жамоани издан чиқармади. Аксинча, меҳмонлар янада катта иштиёқ билан олдинга ўтишди. Бурчак олдидан белгиланган жарима зарбасидан сўнг Ойбек Рустамов боши билан дарвозани аниқ нишонга олди - 2:1.

Бу вазиятда биринчи бўлимда захирадан майдонга тушган Жасур Ҳасанов стандарт вазиятидан яхши узатмани ижро этди.


"Локомотив" рақиб хатоларидан кейин киритилган голдан ташқари яна 1-2 вазиятлар яратишни уддасидан чиқди. Аммо умумий планда рақибларидан кўра зерикарлироқ кўринди. Жамоа ташаббусни рақибга топширган ҳолда кўпроқ натижадан келиб чиқиб ўйнашни маъқул кўрди. Амалдаги чемпионларга биринчи бўлимда ижодкорлик етишмади. Бунга қайсидир маънода "Қўқон-1912" жамоаси ҳам йўл қўймади.

Натижада жамоалар танаффусга "Локо"нинг кичик устунлиги билан чиқиб кетишди.


Иккинчи таймни "Локо" устози Андрей Фёдоров ўзгариш билан бошлади. ПФЛ регламентида мажбурий қилиб қўйилган шартни бажариш мақсадида "Локо" таркибида Жамшид Искандеров ўрнига Авазбек Ўлмасалиев туширилди.

Танаффусдан кейин ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар жисмонан толиқиб қолишгани туфайли позицион ҳужумлар ва учрашув тезлиги анча секинлашди. "Қўқон-1912" асосан ўйин тизгини қўлга олиб, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилган бўлса, "Локо"да қарши ҳужумларда кўплаб вазиятлар юзага келди.

Биринчи таймда вазиятлар яратиш борасида меҳмонлар устунлик қилишган бўлса, иккинчи таймда "Локо"да дарвозани ишғол этиш учун имкониятлар кўпроқ туғилди. Айниқса Ғофуров-Ҳошимов-Зотеев "учлиги" ташкил этган комбинацияга якуний нуқтани қўйишди Олег адашди. Зотеев тахминан 2 метрлар масофадан дарвозанинг яқин бурчагини нишонга ололмади.

Шунингдек, захирадан майдонга тушган Раевацда ҳам қатор вазиятлар юзага келди. Бироқ легионер ҳужумчи ҳисобни ошириш учун туғилган вазиятларни кўкка совуриш билан банд бўлди.

"Қўқон-1912" эса бор кучи билан вазиятни ўнглаш учун интилди. Бироқ чинакамига хавфли вазиятлар яратишда иккинчи бўлимда жамоага куч ва кескинлик етишмади. Нўъмон Ҳасанов томонидан захирадан майдонга туширилган Беҳруз Саъдиллоев ўйинга бироз тезлик ва кескинлик қўшди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда айнан Саъдиллоевнинг жонбозлиги ва фаоллиги эвазига қўқонликлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Эркинов ва Саъдиллоев комбинациясидан сўнг Беҳруз жарима майдончасига кириш чоғида Ҳошимов томонидан чалинди. Натижада учрашувни бошқариб борган Ҳасан Рўзиев аввалига ён ҳакамга қаради, аммо лайнсмендан керакли ишорани қабул қилмаган рефери ўз кўрганига ишониб "нуқта"ни қўрсатди. 

"Қўқон-1912"нинг сардори ва штатли пенальтичиси саналган Мурод Холмуҳаммедовнинг сафдан чиқиб қолиши натижасида "нуқта"дан тўпни тепиш мажбурияти "Локо"га қарши баҳсда жамоани сардорлик боғичи билан бошлаб тушган Шаҳбоз Эркинов зиммасига тушди. Жамоа найзасига айланиб улгурган Шаҳбоз Эркинов эса "нуқта"дан адашмади ва "Қўқон-1912"га қимматли 1 очко келтирган дурангни расмийлаштирган муҳим голни урди - 2:2. Натижада "Қўқон-1912" уйга қимматли 1 очко билан қайтган бўлса, чемпионлик учун курашаётган "Локо" ўз деворлари қаршисида қимматли 2 очкодан айрилди.

Қизиғи, ўтган мавсум ҳам айнан "Қўқон-1912" "Локо" майдонида дуранг қайд этиб, амалдаги чемпиондан очко олишни уддалаганди. Бугун ҳам Нўъмон Ҳасанов бошқарувидаги жамоа ўша эски ишини такрорлашни уддалади.

"Локомотив" - "Қўқон-1912" 2:2
02 май 2019 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 2013 томошабин. 
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Тимур Гайнуллин, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Сардар Нажафалиев.
Комиссар: Зоҳирбек Акрамхонов.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 4, - 1:0 (Ҳусниддин Ғофуров). Диёржон Туропов 28, - 2:0 (Темурхўжа Абдухолиқов). Ойбек Рустамов 30, - 2:1 (Суҳроб Бердиев). Шаҳбоз Эркинов 90+2 пенальти, - 2:2.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Жамшид Искандеров (19.Авазбек Ўлмасалиев, 46), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов (9.Филип Райевац, 65), 17.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 77.Диёржон Туропов, 88.Игорь Йелич (23.Йован Жокич, 77).
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Азиз Ҳайдаров, 14.Азиз Амонов, 71.Арсланмурат Аманов, 72.Бобур Эргашев.

"Қўқон 1912": 89.Боян Кнежевич, 7.Жамшид Ҳасанов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов (17.Беҳруз Саъдуллоев, 62), 15.Ойбек Рустамов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқболжон Маликжонов, 22.Шаҳбоз Эркинов (21.Тимур Усмонов, 90+4), 23.Александр Мерзляков, 55.Милош Николич (16.Жасур Ҳасанов, 22), 65.Марко Милич.
Захира: 1. Исломжон Абдуллаев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 25.Сарвар Каримов, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов, 11.Тимур Ҳакимов, 70.Мурод Холмуҳамедов.

Огоҳлантиришлар: Диёржон Туропов 29, Темурхўжа Абдухолиқов 53, Олег Зотеев 60, Ислом Тўхтахўжаев 90+2.

Lokomotiv

Temurkhuja Abdukhalikov - 4', Diyor Turapov - 28'

Superliga. Round 7

02/05/2019, 18:30

2
:
2
Finished

Kokand-1912

Oybek Rustamov - 30', Shakhboz Erkinov - 90'

45'
90'
4'  Temurkhuja Abdukhalikov
4'  Husniddin Gofurov
28'  Diyor Turapov
28'  Temurkhuja Abdukhalikov
29'  Diyor Turapov
46'  Jamshid Iskandarov (Avazbek O'lmasaliyev)
53'  Temurkhuja Abdukhalikov
60'  Oleg Zoteev
65'  Temurkhuja Abdukhalikov (Filip Rajevac)
77'  Igor Yelich (Йован Жокич)
22'  Milosh Nikolic (Jasur Hasanov)
30'  Oybek Rustamov
30'  Sukhrob Berdiev
62'  Javohir Esonqulov (Behruz Sadilloyev)
90'  Shakhboz Erkinov
90'  Shakhboz Erkinov (Temur Usmanov)


Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, биринчи бўлимда гарчи "Локо" ҳисобда олдинда борган бўлсада, ўйин тарафлама қўқонликлар ижодкорроқ ва фаоллик билан ўйнашди. Кези келганда "Қўқон-1912" жамоаси биринчи бўлимда ўйинни назорат қилди. Иккинчи таймда эса "Қўқон-1912" ўйинида кескинлик камайди, "Локо"да эса асосан қарши ҳужумларда имкониятлар кўпайди. Бироқ яратилган вазиятлардан биринчи бўлимда "Қўқон-1912" фойдалана олмагани сингари мезбонлардан булардан наф чиқара олишмади. Натижада иккинчи тайм сўнггида гол билан сийланишди. "Қўқон-1912" жамоаси "Локо" майдонида кўрсатган ўйини билан камида очко билан қайтишга муносиб ўйнади. Якунда буни уддалади ҳам. "Локо"да эса кўп ўйинларда кузатилгани каби барқарорлик етишмаяпти. Жамоа биринчи бўлимни яхши ўтказса, иккинчи таймда оқсамоқда ёки аксинча. Бугун эса ўйиндаги ушбу беқарорлик натижада ҳам ўз таъсирини кўрсатди.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Мазкур дурангдан сўнг "Қўқон-1912" жамоаси очколар сонини 6тага ошириб хавфли ҳудудни "Қизилқум"га бўшатиб берди ва 12-поғонага кўтарилиб олди. "Локо" эса пешқадам "Пахтакор"дан 3 очкога ортда қолмоқда.


ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР

Андрей Фёдоров ("Локомотив" бош мураббийи): "Бундай ўйин ҳақида бир нарса дейиш менга мушкул. Ўзимиз истаган ўйинни намойиш этолмадик. Алам қилгани охирги дақиқалардаги пенальти ва бой берилган ғалаба. Агарда бугунги ўйинда яратилган вазиятларни голга айлантира олганимизда, унда ўйин тақдири анча аввал ҳал этиларди. Афсуски бу футбол ва унда гол урмасанг, сенга гол уришади. Очиғи, мазкур ўйин ҳақида батафсил гапиришга тайёр эмасман".

Диёр Туропов ("Локомотив" ярим ҳимоячиси): "Ғалабани бой берилганига фақат ўзимиз айбдормиз. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш керак эди".

Нўъмон Ҳасанов ("Қўқон-1912" бош мураббийи): "Томошабоп ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа паслар орқали чиройли футбол кўрсатишди. Бу эса ўйинни безади. Очиғи, мен бугунги ўйинда тўп узатмаларни ошириб, футболчилар очилиб ўйнашганидан хурсанд бўлдим. Биринчи бўлимда бизда, иккинчи таймда "Локомотив"да гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Агарда булардан наф чиқара олинганида, унда таблодаги ҳисоб бунданда каттароққа айланиб кетиши мумкин эди.  Якунда дуранг натижаси қайд этилди. Ўйлашимча, "Локо" кўплаб ўйинлар ўтказгани таъсири билинди. Яъни, жамоа толиқиб қолган. Ёмон ўйнамадик. Аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида муаммолар бор. Бугун мухлисларга ёқадиган очиқ ўйин гувоҳига айландик".

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика