Latest news

10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  0 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  7 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  4 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1

“Қўқон-1912” таништирув маросимини ўтказди News

“Қўқон-1912” таништирув маросимини ўтказди

Бугун Қўқон шаҳри Давлат хизматлари марказининг анжуманлар залида “Қўқон-1912” жамоаси сафига янги қўшилган футболчи ҳамда мураббийларни таништириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Қўқон шаҳри хокими  Маъруфжон Усмонов иштирок этди:

“Ўтган йилги ишлардан тўғри хулосаларни чиқаришимиз лозим. Сизлар энди катта ирода билан ҳаракат қилишингиз керак. Бизга ҳозир бутун Респубика, Марказий Осиё қараб турибди. Юртбошимиз томонидан шаҳримизни ривожлантириш учун 10 дан ортиқ фармонларни эълон қилинди. Бу йил шаҳримиз  “Туркий давлатлар кенгашининг маданият маркази” деб эълон қилинди. Қўқон футбол мактабидан кўплаб кучли футболчилар етишиб чиққан. Ҳозир эътибор бериб қарадим, таркиб деярли 80 фоизга янгиланган. Энди бу синовли давр сизларнинг бўйнингизга тушди. Энди сизлар жамоани яна Суперлигага қайтаришингиз лозим бўлади. Бу – бизнинг мақсадимиз ва вазифамиз. Бу йилги бош мақсадимиз – Суперлигага қайтиш. Бошқа нарса ҳақида ўйлашга ҳаққимиз йўқ. Бизда бошқа йўл йўқ. Энди фақат олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Бу йил ажойиб ўйинларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак бўлади. Қўқон футбол мактаби қандай эканлигини кўрсатиб қўйишимиз лозим. Қандай ёрдам керак бўлса, биз сизларга ёрдам берамиз. Фақат футбол ҳақида ўйлаб, 2023-йилда Суперлига йўлланмасини қўлга киритишимиз керак“, – деди шаҳар ҳокими.

Шундан сўнг «Қўқон-1912” жамоасининг вице-президенти Акрамжон Мамадалиев сўзга чиқиб, бу йилги мавсумолди тайёргарликлар,”Марказий” стадионда олиб борилаётган қурилишлар ҳақида тўхталди:

“Ўтган йили нима бўлган бўлса, бўлди. Энди биз айбдорларни аниқлаш учун вақт сафламаслигимиз лозим. Бу йил жамоа Про лигада ҳаракат қилади. Шаҳримиз ҳокими ва раҳбарият томонидан “Қўқон-1912” жамоасига бу йил аниқ вазифа – Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилди. Биз ушбу мақсад бўйича фақат олдинга интиламиз.

Хабарингиз бор, ўтган йили ПФЛ талабларига жавоб бермагани сабабли “Марказий” стадионда ўйин ўтказа олмадик. Бу йил ҳокимимиз ва жамоа раҳбарияти кўмаги билан стадионда катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, ўтган йилги асосий муаммомиз бўлган ёритиш тизими тубдан ўзгартирилди. Мавсумга тайёргарлик кўриш учун барча шароитлар яратиб берилди. Шунингдек,  ҳозирги кунда жамоада молиявий муаммолар йўқ, жамоамизнинг ҳамма аъзолари январ- феврал ойлари учун маошларини олишди. Келгусида ҳар бир ғалаба учун ўз вақтида ва муносиб тақдирлаб борилади. Жамоа олдига қўйган вазифани бажаргач эса барча футболчиларга қўшимча бонус тарзида мукофот пуллари берилади. Жамоамизга моддий ва амалий ёрдамини аямаётган шаҳар ҳокими ва раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. 

Бу йил ҳар бир ўйинларни мухлислар учун катта байрам сифатида ўтказишни режа қилганмиз. Ўша куни учрашувга ташриф буюрган футбол мухлиси мазза қилиб дам олиб кетишига шароит яратиб беришга ҳаракат қиламиз. Ўйин кунлари мухлислар учун совринли ўйинлар ташкил қиламиз. Чиройли ўйин учун ташриф буюрган мухлислар уйига қимматбаҳо совринлар билан қайтиши мумкин. Бу йил жамоамизни ёрқин ўйинлари орқали мухлисларни стадионга қайтаришимиз лозим бўлади», – деб фикр билдирди клуб вице-президенти.

Шундан сўнг “Қўқон-1912” жамоасининг бош мураббийи Даврон Файзиев сўз олди.

“Авваламбор, барчага Ассалому алайкум. Бугунги тадбирга ташриф буюрган барчага раҳмат айтаман. Худо хоҳласа, йил якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритганимиз билан бир-биримизни табриклаш насиб эцин. Сўзим аввалида Ўзбекистон халқини табрикламоқчиман. Кеча Ўзбекистон У-20 терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, вилоятимиз бош жамоаси “Нефтчи” кеча “Пахтакор”ни мағлуб этди ва барча Фарғона аҳолиси хурсанд бўлди. Биз ҳам ушбу байрам Қўқон шаҳрида давом этишини истаймиз. Жамоамиз мавсумга яхши тайёргарлик кўрди. Биз ҳам ажойиб ғалабалармиз билан шаҳримиз мухлисларини хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. 

Мен “Қўқон-1912”га 2020-йилда келган бўлсам, бу ердаги мухлисларнинг қандай қайғуришини яхши биламан. Бу йил жамоада ўзгаришлар катта бўлди. Жамоамизда тажрибали футболчилар ва ёшлар жамланган. Жамоага келган ҳамма футболчилар фақат “Қўқон-1912” жамоасини Суперлигага олиб чиқиш ва жамоага ёрдам бериш учун келди. Барчамиз битта мақсад учун ҳаракат қилмоқдамиз. 

Мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик. Тайёргарлик давомида кўплаб ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Жамоамизнинг ягона ва бош мақсади – Суперлигага қайтиш. Буни ҳар бир жамоамиз аъзолари яхши тушуниб турибди. Бу йўлни босиб ўтиш осон бўлмайди. Бу йўлни босиб ўтиш учун сиз мухлисларнинг катта ёрдами керак бўлади. Сизлар доим қўллаб туришингизни сўрайман. Биз фақат сизлар учун ўйнаймиз. 

Тандиқ доим бўлади. Айниқса, футболчиларга бу катта босим бўлади. Мен доим футболчиларга водийда футбол ўйнаш қийин эканлигини айтаман, чунки бу ернинг аҳолиси футболни қаттиқ яхши кўради. Сизларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Сўзим охирида шуни айтмоқчиманки, биз сиз мухлисларни қаттиқ ҳурмат қиламиз ва сизлар учун ўйнаймиз. Барчага раҳмат", – деб сўзларини якунлади клуб бош мураббийи.

Шундан сўнг жамоамизга янги келииб қўшилган футболчилар оммага таништирилди.

Тадбирда жамоамиз мухлислари ҳам сўзга чиқиб, доим “Қўқон-1912” жамоаси билан бирга бўлишларини маълум қилишди. Маросим сўнгида жамоа аъзолари мухлислар билан эсдалик уcун суратга тушишди.  Шу тариқа, тадбр кўтаринки кайфиятда якунига етди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика