Latest news

10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  0 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  3 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3

"Қўқон-1912": "Нефтчи" ва "Навбаҳор" билан ўйнаймиз News

"Қўқон-1912": "Нефтчи" ва "Навбаҳор" билан ўйнаймиз

Янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ҳам ўз қароргоҳида ўтказаётган жамоамиз кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда.
Эрталаб мураббийлар асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратмоқда. Тушликдан кейинги машғулот эса “Марказий” стадионда асосан тўп билан ишлаш билан ўтмоқда. Мураббийлар штабига Вадим Шодиматовни қўшилганини таъкидлаб ўтиш лозим. Фаолияти мобайнида асосан футбол академияларида муносиб ишлаб, кўпчиликни эътиборини тортган мутахассис бунгача “Бунёдкор” академиясида ишлаб келаётганди. Эндиликда Вадим Шахиржанович “Қўқон-1912”да ишлайдиган бўлди.

Таркибда 30 нафарга яқин футболчи шуғулланаётганини айтиб ўтиш лозим. Ҳозирча асосан маҳаллий ёшлар ва биринчи лига клубларида ўзини кўрсатишга эришга футболчилардир. Хусусан Дамир Низанов (“Орол”), Санжар Баратов (“Аланга”), Илҳом Жуманов (“Гулистон”), Сайдулло Раҳматов, Шохруҳ Холматов (“Нефтчи”) каби ўйинчилар айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Мураббийлар ишончини оқлаган ўйинчилар билан шартнома имзоланиб бормоқда.  

Режага кўра, ушбу йиғин давомида иккита синов-назорат ўйини ўтказилади. Яъни 10 январь куни Фарғонада “Нефтчи” билан учрашув ташкил этилса, 14 январда Қўқондаги “Марказий” стадионда “Навбаҳор” билан куч синашилади. Албатта мазкур ўйинлар орқали мураббийлар футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечиради ва айримлари билан хайрлашилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика