Latest news

01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  3 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  4 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  10 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  10 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  9 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  13 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  20 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  29 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  27 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  15 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  3 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4

«Қўқон-1912» мухлислар билан учрашув ўтказди News

«Қўқон-1912» мухлислар билан учрашув ўтказди

Бугун Қўқондаги «Марказий» ўйингоҳда «Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти ва футболчилари жамоа мухлислари билан учрашув ўтказди.

Учрашув шуни кўрсатдики Қўқонда чиндан ҳам футболни севишади,буни ўйингоҳга келган мухлислар сонидан ҳам билса бўлар эди.

Учрашувда «Қўқон-1912»  жамоасининг 2-даврага тайёргарлиги ва жамодан кимлар кетиб, қайси футболчилар келишгани ҳакида клуб вице-президенти, бош директори Бахтиер Толипов мухлислар олдида чиқиш қилдилар. Клуб раҳбари жамоанинг олдига қўйган режаларини мухлисларга баён қилиши мухлислар томонидан қарсаклар билан кутиб олинди.

Шундан сўнг жамоада булган ўзгаришларга навбат келди. Бундан буён клубнинг маркетинг ва матбуот хизмати бир бўлим бўлиб уни Акрамжон Мамадалиев бошқариши мухлисларга маълум қилинди. Клуб матбуот котиби этиб эса журналист Аброр Деҳконов тайинланди.

Жамоа таркибига 2-даврадан  янги қўшилган футболчилар Отабек Ҳайдаров, Суҳроб Қобилов, Илҳом Комилов, Айбек Нурбоев ва Асилбек Омоновлар мухлисларга таништирилиб, уларга жамоа формалари тақдим қилинди. Янги ўйинчилар мухлисларга ўзларининг тўп билан ишлаш маҳоратларини кўрсатиб беришди. Шундан сўнг бу футболчилар ўзларининг дастхатлари туширилган тўпларни мухлисларга совға қилишди.


               


Мухлислар номидан сўзга чиққан Йўлдошхон хожи ота  футболчиларга 2-даврада омад тилаб улардан фақат ғалаба кутишларини, мухлислар ҳам жамоани янада қизғин қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб ўтдилар. Йўлдошхон амаки барча ўйинларда ғалаба қўқонликлар томонида бўлсин дея дуо қилдилар.
Учрашув якунлангач «Қўқон-1912» жамоаси футболчилари мухлислар кўз ўнгида машғулот ўтказишди. Биз сизларга бу учрашувдан фото ва видео лавҳаларни албатта тақдим қиламиз.
   

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика