Latest news

10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  3 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  3 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  7 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  4 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Рақамлар тилга кирганда News

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Рақамлар тилга кирганда

Tags :  Қўқон-1912
Қўқонлик футбол мухлислари учун мавсум якунларига бағишланган навбатдаги мақоламизни тақдим этамиз.

Бу гал чемпионат давомида қайд этилган натижалар, қизиқарли фактлар хусусида сўз юритамиз.


Энг кўп қайд этилган ҳисоб

2017 йилги чемпионат давомида жамоамиз иштирокидаги ўйинларда 12 хил ҳисоб қайд этилган. Вакилларимизнинг еттита ўйини 2:1 ҳисобида якунланган. Учта баҳсда шу ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак, тўртта беллашувда рақибларга имконият бой берилган.

Бешта учрашувимиз 1:1 ҳисобида интиҳо топган. Тўртта учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилган.

Қолган натижалар қуйидагича: 1:0, 3:2, 0:0, 3:1, 2:0 икки мартадан, 4:2, 4:1, 5:2, 2:2 ҳисоблари бир мартдан қайд этилган.
 
Голсиз ўйин

Мавсум давомида вакилларимиз олтита ўйинда рақиблар дарвозасига йўл топа олишмади, Бу баҳсларнинг иккитасида ҳисоб очилмади. Қолган 24 та учрашувларда футболчиларимиз гол уришни уддалашди.

Ўз навбатида олтита ўйинда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганмиз.


Хет-трик ва дубллар

Суҳроб Бердиев битта ўйинда учта гол урган жамоамизнинг ягона футболчиси бўлиб турибди. Бердиев 7-тур доирасидаги “Металлург”га қарши кечган ўйинда бекободликлар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди.

Бундан ташқари, жамоамиз тўпурари “Шўртан” билан Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда рақиб дарвозасига иккита тўп киритган.

Носир Отақўзиев ҳам ушбу мавсумда бир марта дублга эришди. Жамоамиз сардори “Нефтчи” дарвозасини бир ўйинда икки бор аниқ нишонга олган.


Пенальтилар

Якунига етган мавсумда футболчиларимиз рақиблар дарвозасига беш марта пенальтидан тўп киритишди. Барча пенальтиларни Мурод Холмуҳаммедов амалга оширган. Холмуҳаммедов “Сўғдиёна”га қарши ўтказилган ҳар икки учрашувда ҳам пенальтидан гол урган.


Сериялар

Жамоамиз биринчи даврада қаторасига 11 та учрашувда мағлубиятга учрамади. Бундан ташқари, қаторасига 14 та учрашувда рақиб дарвозасига тўп киритилди. Биринчи даврада футболчиларимиз сафардаги ўйинларнинг бештасида (кетма-кет бешта ўйин) мағлубиятга учрашмаган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика