Latest news

00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  0 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  5 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  100 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  18 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  25

"Қўқон-1912" йиғинида бир қатор ёшлар кўрикда News

"Қўқон-1912" йиғинида бир қатор ёшлар кўрикда

Ўз олдига кучлилар сафига чиқишни мақсад қилиб қўйган "Қўқон-1912" иккинчи босқич ўйинларига астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Тоҳир Кападзе бошқарувидаги жамоа айни пайтда Ғазалкентда йиғин ўтказмоқда. Улар машғулотлар билан бир қаторда ўртоқлик ўйинларида ҳам иштирок этишмоқда. Хусусан Ғазалкентда жамоа дастлаб, иккинчи лига иштирокчи бўлган жамоа билан куч синашжи ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин эса олий лига вакили "Гулистон" билан ҳам синов-назорат баҳси ташкил этилди. Унда қўқонликлар рақибига 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоанинг ушбу ўйиндаги икки голига Азиз Тўхтабоев муаллифлик қилди.

Шунингдек, бу жамоа "Оқтепа" билан ҳам куч синашди ва катта устунликка эришган холда, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйинда "Қўқон-1912"нинг голларига Раҳматулло Мелибоев (2та), Искандар Алимбоев (2та), Абдуллажон Мирзаев ҳамда Омон Абдуғаниев муаллифлик қилишди.

Бугун жамоа яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу сафарги рақиб "Пахтакор-2". Мазкур учрашув Қибрайда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
"Қўқон-1912" эртага Тошкент йиғини мобайнидаги сўнгги синов-назорат баҳсини ташкил этади. Яъни эртага жамоа "НБУ-Осиё" билан куч синашади. Ўйин банкирларнинг уч стадионида бўлиб ўтади.

Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, мураббийлар штаби ҳозирча ҳеч қайси футболчига расман жавоб бермаган. Лекин шундай бўлсада, яқин кунларда айрим ўйинчилар билан хайрлашилади.

Жамоа сафига янги келиб қўшилганларнинг энг сўнггиси деб эса, Бобурбек Йўлдошев, Нодирхон Камолов ("Гулистон"), Абдуллажон Мирзаев, Жўрабек Ёқубов ("Янгиер"), Имомали Турсунов ва Оқилбек Мўминовни айтиш мумкин.

Бундан олдин эса, Нодир Қўзибоев, Давлатбек Ёрбеков, Андрей Бакланов, Хуршид Узоқбоев,  ва Муҳсин Низомиддинов жамоа йиғинига келиб қўшилганди.
"Нефтчи"нинг иқтидорли ҳужумчиси Отабек Зокиров ҳам яқин кунларда "Қўқон-1912" сафига келиб қўшилиши эхтимоли бор.


Исломбек Рустамбеков

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика