Latest news

19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 19:13"Динамо" — "Лочин". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйин учун таркиблар маълум  1 18:44Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  4 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  9 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  3 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  6 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  12 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  7 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  16

"Қўқон-1912": Жамоамизга содиқ футболчилар News

"Қўқон-1912": Жамоамизга содиқ футболчилар

Tags :  Қўқон-1912
“Миллионлар ўйини”да содиқлик жуда ҳам қадрланади.

Жаҳон футболида ўзининг содиқлиги билан ном қозонган ўйинчилар сони бармоқ билан санарли. Мальдини, Тотти, Рауль каби футболчилар айнан ўз жамоасига содиқлиги туфайли чексиз ҳурматга сазовор бўлган, десак адашмаймиз.

Бугунги мақоламизда Қўқонга содиқ футболчилар хусусида сўз юритамиз.

Қўқон футболининг бугунги кундаги садоқат тимсоли ҳақида гап кетганда, барчанинг кўз ўнгида Азиз Тўхтабоев гавдаланиши аниқ.  30 ёшли ҳужумчи 2003 йилда ҳам “Қўқон-1912” таркибида тўп сурган.  Кейинчалик бошқа клублар сафида ўйнади. 2007 йили Вадим Абрамов бошқарган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Йиллар ўтиб, у яна жонажон “Қўқон-1912” клубига қайтди. Мана бир неча мавсумдирки, у жамоамизнинг етакчиси сифатида эътироф этилади. Бежизга унга сардорлик боғичи берилмаган. Якунига етган мавсумда Тўхтабоев 20 учрашувда майдонга тушди. Бир марта рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Янги мавсумда ҳам мухлисларнинг ундан умиди катта.

Қўқоннинг яна бири садоқатли ўйинчиларидан бири – Азиз Ашуровдир. 29 ёшли дарвозабон худди исмдоши каби 2003 йилдан ҳам “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Тўхтабоев ва Ашуров шу йилга қадар турли клубларда бирга фаолият юртишган.

Ашуров ҳам сўнгги йилларда жонажон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ашуров якунига етган мавсумда 9 та учрашувда майдонга тушди. Етти марта асосий таркибда ўйинни бошлаган бўлса, 2 марта захирадан ўйинга қўшилди. Айрим баҳсларда Ашуров жамоадошларини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди.

Азизда янги мавсумда биринчи рақамли посбон бўлиши учун яхшигина имконият бор.

Жалил Кимсанов ҳам Қўқон футболининг рамзларидан бири, десак муболаға бўлмайди. 29 ёшли ҳимоячи ўзининг ишончли ўйинлари туфайли мухлислар меҳрини қозонган. Жалилнинг майдонга тушиши ишқибозларнинг кўнглини хотиржам қилади. Кимсанов ҳам ўзининг садоқати билан ёш футболчиларга ибрат бўлиб келмоқда. Якунига етган мавсумда Жалил Кимсанов 24 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига битта тўп киритди. Мавсумдаги ягона голини ҳимоячимиз “Насаф” дарвозасига киритган.

Янги мавсумда ҳам Жалил Кимсановдан ишончли ўйин кутиб қоламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика