"Қўқон-1912": Фахрийларимиздан навбатдаги ғалаба
29 sep 2015 09:00
News
"Қўқон-1912": Фахрийларимиздан навбатдаги ғалаба
Андижон шаҳрида фахрий футболчилар ўртасидаги Республика биринчилиги саралаши доирасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Мезбонлар "Андижон" жамоаси қўқонлик фахрийларни қабул қилишди. Муросасиз ўтган ўйинда "Қўқон-1912" фахрийлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги голларга С.Шокиров ҳамда А.Ортиқовлар муаллифлик қилишди, "Қўқон-1912" фахрийлари 3та уйиндан 9 очко жамғаришди, тўплар нисбати эса 6:0. Водийда ўтган яна бир учрашувда "Нефтчи" фахрийлари наманганлик футбол фахрийларини 1:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Қўқонлик фахрий футболчилар навбатдаги ўйинни 4 октябрь куни ўз майдонлариларида андижонлик фахрийлар билан ўтказишади.
Акрамжон Мамадалиев
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments