Latest news

23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  12 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  233 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2

"Қўқон-1912" африкалик футболчи билан шартнома тузди News

"Қўқон-1912" африкалик футболчи билан шартнома тузди

Чемпионат бошланиши арафасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига янги легионер футболчи келиб қўшилди.

Оливье Арунаа Боннес 1990 йилнинг 4 февраль санасида Нигер мамлакатининг пойтахти Ниамей шаҳрида таваллуд топган. Франциянинг “Нант” жамоаси тарбияланувчиси саналади.

Футболчилик фаолиятини 2006 йилда Франциянинг “Нант B” жамоаси сафида бошлаган. 2009-2011 йилларда “Нант” жамоасининг асосий таркибидан ўрин олган. 2011-2012 йилларда “Лилль В” клуби шарафини ҳимоя қилган.

2012 йилда эса Бельгиянинг “Брюсел” клубига йўл олиб, у ерда яхши фаолият олиб борган. Бундан ташқари, фаолияти давомида Болгариянинг “Верея”, “Локомотив Пловдив”, “Монтана” клубларида ҳам ўйнаган.

Оливье Арунаа Боннес учун Осиё футболи бегона эмас. Африкалик футболчи сўнгги йилларда Жанубий Кореянинг “Кванджу (2016-2018) ва “Сеонгнам” (шу кунга қадар) жамоаларида тўп тепган.

Футболчи 2011 йилдан бери Нигер терма жамоаси аъзоси саналади. Оливье Боннес ўз терма жамоасида 13та учрашувда майдонга тушган.



Маълумот учун:
Оливье Арунаа Боннес
Туғилган сана
: 4 февраль 1990 йил
Бўйи: 187 см
Вазни: 73 кг
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
“Нант В” – 2006-2011 (Франция)
“Нант” - 2009-2011 (Франция)
“Лилль В” – 2011-2012 (Франция)
“Брюссель” - 2012-2013 (Бельгия)
“Верея” – 2014-2015 (Болгария)
“Локомотив Пловдив” – 2015 (Болгария)
“Монтана” – 2016 (Болгария)
“Кванджу” - (2016-2018) (Жанубий Корея)
“Сеонгнам” – 2018 - ... (Жанубий Корея)

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика