Қобулжонов, Хосинов ҳамда Жасур Ҳасанов “Бухоро”да
11 jan 2020 17:57
News
Қобулжонов, Хосинов ҳамда Жасур Ҳасанов “Бухоро”да
Муҳсин Муҳаммадиев бошқарувидаги “Бухоро” жамоаси бугун Муборак шаҳрида “Машъал” жамоасига қарши синов-назорат учрашувини ўтказди.
Таркибга эътибор қаратадиган бўлсак, бир қатор янги футболчиларни кўриш мумкин.
Хусусан ўтган мавсум “Сурхон”да ўйнаган дарвозабон Сардор Қобулжонов билан Азамат Алланиязов айни дамда бухороликларнинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Мухлисларга яхши маълумки, Қобулжонов яқин-яқингача “Андижон” сафида шуғулланаётганди. Бироқ у кейинчалик қарорини ўзгартириб, собиқ жамоасига қайтди.
Бундан ташқари 2019 йилги мавсумни “Андижон”да ўтказган ҳимоячи Аброр Хосинов ҳамда “Қўқон-1912” билан хайрлашган ўнг қанот ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов бугунги кунда “Бухоро” ўқув-йиғинида иштирок этаётганини кўриш мумкин.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments