Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  5 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Қизиқарли фактлар. Канада, Коста-Рика навбат АҚШ ва Мексикага News

Қизиқарли фактлар. Канада, Коста-Рика навбат АҚШ ва Мексикага

Имкон қадар ўқувчиларимизга АҚШ-Ўзбекистон учрашувига доир маълумотларни бериб бормоқдамиз.

Гарчи "янкилар"ларга қарши биринчи маротаба тўп тепаётган бўлсакда, мамлакат жойлашган қитъа терма жамоалари ўртоқлик учрашувларида рақиб вазифасини ўтаган. 

Шу пайтгача "оқ бўрилар" Жанубий Америкада Уругвай билан куч синашган. Шимол эса бу борадаги янги қитъа ҳисобланади. Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси фақат Шимолий Америкада учрашув ўтказмаган, қолган қитъаларнинг барчасида эса меҳмон бўлган.  

Бу борадаги илк дебоча 2016 йил Самвел Бабаян бошқарувида бўлиб ўтган. ЖЧ-2018 саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик доирасида Австрияда Канадага қарши майдонга чиққан. КОНКАКАФ вакили билан илк тарихий ўйин мағлубият билан якунланган.


Ўзбекистон - Канада 1:2

Гол: Давид Эдгар 20, Шомуродов 62, Комилов 80 (автогол)

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец (3.Шерзод Аъзамов 46), 8.Сервер Жепаров (6.Жасур Ҳасанов 77) , 9.Отабек Шукуров, 11.Игорь Сергеев, 13.Даврон Ҳошимов (5.Шуҳрат Муҳаммадиев), 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих (17.Достон Ҳамдамов 69), 16.Акром Комилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов (18.Саламат Қутибоев 84).

Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 12.Игнатий Нестеров, , 4.Марат Бикмаев, 7.Александр Мерзляков, 10.Жамшид Искандеров, 19.Жамшид Болтабоев, 22.Санжар Шоаҳмедов.

АҚШ Шимолий Америка қитъасидан Ўзбекистонга рақиб бўладиган учинчи, Мексика эса тўртинчи терма жамоа бўлади.

Шимолий Америка терма жамоаси билан иккинчи ўйин эса 5 йил ўтиб амалга ошди. Бу эса бошқарув рулида Сречко Катанец. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Жанубий Кореядаги йиғин доирасида Қатардаги мундиал қатнашчиси Коста-Рика 90 дақиқа давомида дарвозамизга йўл топа олмаганди. Афтидан ғалаба қўлимизда эди-ю, ҳаёлларимиз ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада тарқаб кетди. КОНКАКАФ вакилига қарши иккинчи уриниш ҳам самарасиз якунланди. 


Ўзбекистон терма жамоаси устози Сречко Катанес ўтмишда КОНКАКАФ жамоалари билан мураббий сифатида 2 бор тўқнаш келган. 2002 йил Словения билан Ҳондурасга 1:5 ҳисобида ютқазган мутахассис 2013 йилда Канадани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон — Коста-Рика 1:2

27.09.2022, 11:00

“Suwon World Cup” стадиони, Сувон

Голлар: Элдор Шомуродов 26, - 1:0 (Одилжон Ҳамробеков). Энтони Эрнандес 90+2, - 1:1. Кендалл Уостон 90+4, - 1:2.

Ҳакамлар: Ким Даэ Йонг, Юн Жаэ Йол, Жанг Жонг Пил, Парк Се Жин (барчаси Жанубий Корея).

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов, 13.Шерзод Насруллаев (4.Фаррух Сайфиев, 72), 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 17.Сардор Собирхўжаев (20.Акмал Мозговой, 72), 19.Азиз Турғунбоев (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 57), 8.Ҳожимат Эркинов (22.Ойбек Бозоров, 57), 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 72).

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 5.Рустам Ашурматов, 10.Шаҳбоз Умаров, 18.Абдулла Абдуллаев.

Коста-Рика: 18.Аарон Крус (23.Патрик Секейра, 46), 3.Хуан Пабло Варгас, 4.Кейшер Фуллер, 8.Брайан Овьедо (22.Карлос Мартинес, 66), 11.Жохан Венегас (7.Энтони Контрерас, 66), 14.Орландо Гало, 16.Арон Суарес (25.Энтони Эрнандес, 74), 19.Кендалл Уостон (сардор), 20.Брандон Агилера (10.Брайан Руиз, 46), 21.Карлос Мора (26.Альваро Замора, 46), 24.Дуглас Лопес.

Захира: 2.Даниэль Чакон, 5.Сельсо Борхес, 6.Оскар Дуарте, 9.Жевисон Беннетте, 12.Жоэль Кэмпбелл, 13.Герсон Торрес, 15.Франсиско Кальво, 17.Роан Уилсон.

Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков 28, Брандон Агилера 34, Кейшер Фуллер 36, Альваро Замора 50, ИброҳимҲалил Йўлдошев 81,

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика