Latest news

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

"Қизилқум" Туркияда Украина клубини мағлуб этди News

"Қизилқум" Туркияда Украина клубини мағлуб этди

Кеча "Қизилқум" Туркия йиғини доирасида учинчи назорат учрашувини Украинанинг “Оболонь” клубига қарши ўтказиб, иродали ғалабага эришишди.

Анталиядаги “IC Football center” мажмуасида ўтган мазкур беллашувга мураббийлар штаби аввалги икки баҳсда майдонга тушмаган, камроқ ўйин амалиётига эга футболчиларга имкон беришга қарор қилишди.

Учрашув дебютидаёқ "Қизилқум" гол ўтказиб юборишларига қарамай, кейинчалик ташаббусни ўзлари томонга оғдириб олишди. 40-дақиқага келиб эса ҳисоб тенглашди. Рақиб дарвозаси олдида чамаси 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Ойбек Қиличев “жонли девор”дан ошириб дарвоза тўрига йўллади. Рақиб посбони тўпни нигоҳлари билан кузатиб қолди, холос – 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. 52-дақиқада киевликларнинг тезкор қарши ҳужумидан кейин яна Макосин дарвозаси ишғол этилди-1:2. Шунга қарамай "Қизилқум" асосий эътиборни ҳужумларни самарали якунлашга қаратди ва якунда иккита гол киритиб, иродали ғалабани тантана қилди. Захирадан майдонга тушган Матэ Вацадзе икки бор рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Қизиғи грузиялик ҳужумчи ҳар икки голини бурчакдан тўп узатилгач, боши билан киевликлар дарвозасига аниқ йўллашнинг уддасидан чиқди.

Мазкур беллашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Артём Макосин, Олег Толмасов (Муҳсин Убайдуллаев), Файзулла Қамбаров, Азиз Усмонов, Миржалол Қосимов, Жасур Азимов, Жамшид Ҳасанов, Ойбек Қиличев, Элгужа Григалашвили (Беҳруз Саъдиллоев), Георги Кухианидзе, Қадамбой Нурметов (Матэ Вацадзе).



Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика