Latest news

21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  15 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  2 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  15 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  8 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0

“Қизилқум” таркибида ўзгаришлар қилинмоқда News

“Қизилқум” таркибида ўзгаришлар қилинмоқда

Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси танаффусга 14-ўринда йўл олди.
Шу боис бош мураббий Рустам Забиров жамоани аутсайдерлар қаторидан олиб чиқиб кетиш учун, таркибда бирда қатор ўзгаришлар қилишига тўғри келмоқда. Бугунги кунда йиғинни Қизилтоғ шаҳрида олиб бораётган олтин изловчилар таркибида келди кетдилар давом этмоқда.

Клуб матбуот хизматининг сайтимизга маълум қилишича, биринчи даврада “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилган, Илья Ильин, Алишер Саматов, Муқимжон Тошматов, Азамат Абдуллаев, Фаррух Шотурсунов, Аваз Агалиев, Феруз Бобоқулов ҳамда Олим Навкаров каби ўйинчилар бугунги кунда жамоа билан бирга эмас. Бу футболчиларга айни пайтда олий лиганинг бир қатор клубларидан қизиқишлар бўлмоқда.

“Қизилқум” машғулотларида иштирок этаётган янги футболчилар ҳам йўқ эмас. Булар биринчи даврани асосан “Локомотив” захира ўриндиғида ўтказган ҳимоячи Рустам Аъзамов ва “Насаф” ярим ҳимоячиси Элдор Бойматовдир. Забиров яна бир қатор футболчиларни кўз остига олиб қўйган ва улар билан айни пайтда музокара ўтказилмоқда. Ўзга давлатлардан ташриф буюриши айтилаётган хорижлик футболчиларнинг яқин орада “Қизилқум” лагерига келиши кутилмоқда.

Мураббийлар штаби синов-назорат ўйиналарини ҳам ўтказиш орқали футболчиларнинг имкониятларини билиб олишга катта эътибор қаратмоқда. Ҳозирча, 20 июль куни “Бунёдкор” ёшлар жамоаси ва 23 июлда “Навбаҳор” билан ўртоқлик учрашуви ўтказилишига келишиб қўйилган.

Яна шуни ҳам қўшимча қилиш ўринлики, яқинда жамоа бош хомийси, клуб президенти мураббийлар билан учрашган. Унда иккинчи даврада моддий томондан ҳеч қандай камчилик бўлмаслиги айтилган.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика