Latest news

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  27 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

“Қизилқум” - “Сўғдиёна”: Мезбонларнинг мағлубиятсиз юриши бештага етадими? News

“Қизилқум” - “Сўғдиёна”: Мезбонларнинг мағлубиятсиз юриши бештага етадими?

Бугун олий лигамизда биринчи давранинг сўнгги тур баҳсларига старт берилади.
Турнир жадвалининг қуйи ўринларида бораётган “Сўғдиёна” Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлади.

Айни пайтда “Қизилқум” 14 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда боряпти. “Сўғдиёна” ҳисобида эса 7 очко мавжуд ва бу жамоа 13-ўринни эгаллаб турибди. Қизиғи шундаки, “Сўғдиёна” пастки ўринларда юрган бўлса-да, 14та гол уришнинг уддасидан чиққан. “Қизилқум” эса ҳозирча 11та тўп киритишга муваффақ бўлди.  

Жиззахликлар охирги тўрт учрашувнинг иккитасида ғалаба қозониб, иккитасида мағлуб бўлишди. Жамоа мана шу тўрт ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказиб, “Нефтчи”ни мағлуб этган бўлса, “Бунёдкор” ва “Пахтакор”га имкониятни бой берди. Сафарда эса “Андижон”ни ютиб қайтди. Мана энди Даврон Файзиев шогирдлари бугун ҳам сафарда тўп тепишади, аммо рақиб “Андижон”га қараганда анча кучли клуб. Шундай экан, “Қизилқум” майдонидан очко билан қайтиш осон бўлмайди.

Агар “Қизилқум” бугунги учрашувда ғалаба қозонса ёки дуранг қайд этса, уларнинг кетма-кет мағлубиятсиз серияси бештага етади. “Қизилқум” охирги марта 8-турда “Локомотив”га имкониятни бой берганди. Шундан бери тўрт учрашув ўтказган Юрий Лукин шогирдлари ҳали мағлуб бўлишмади: учта дуранг ва битта ғалаба. Биринчи давранинг охирида “Қизилқум” мағлубиятсиз сериясини бешта қилиб қўя оладими? Буни бугунги ўйин якунига етгач билиб оламиз.

Х.Холиқов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика