“Қизилқум” мухлисларини стадионга чорлайди!
17 nov 2017 17:12
News
Жорий мавсум "Қизилқум" учун осон кечаётгани йўқ. Шу боис сўнгги учрашувларда “Қизилқум” учун биз мухлисларнинг далдаси жуда муҳим. Жамоа ишқибозлари мавсум мобайнида имкон қадар уй ва сафар учрашувларида футболчиларни қўллаб-қўвватлаб келишди.
Якшанба куни жамоа мавсумнинг энг муҳим учрашувини ўтказади. Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши баҳсда ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Шу сабаб мухлислар ушбу учрашувни бевосита стадиондан туриб "Қизилқум"га далда бўлиш ниятида.
Келинг, азиз мухлислар ушбу мавсумда Навоийдаги сўнгги баҳсда юксак мухлислик маданиятини намойиш этиб, чиройли мухлислик қилиб, жамоани бир тану бир жон бўлиб қўллаб қувватлайлик! Ишонамизки, футболчилар ҳам мазкур муҳим ўйинда, мазмунли ўйин кўрсатиб, йиғилганларни хушнуд этишади.
“Қизилқум” – “Металлург” учрашуви 19 ноябрь куни, соат 14:00 да бошланади. Шу куни стадионга кириш БЕПУЛ. Барча ишқибозларни ўйингоҳга чорлаймиз!
Шаҳриддин Ишназаров,
“Қизилқум” ишқибозлар клуби етакчиси.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments