Latest news

00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  54 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  23 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0

“Қизилқум” мухлислар клуби ишқибозларни Қизилтепага таклиф этади News

“Қизилқум” мухлислар клуби ишқибозларни Қизилтепага таклиф этади

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсум олдидан охирги синов-назорат учрашувини ўтказади.
Олий лига вакили “Бухоро” футболчилари билан кечадиган мазкур ўртоқлик ўйини ҳар икки жамоа келишуви билан Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги “Дўстлик” стадионида 8 март куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 11.00 да бошланади.

Хабарингиз бор, ўтган мавсумда ўз майдонидаги ўйинларда энг кўп томошабин тўплаш борасида “Қизилқум” жамоаси пешқадамлик қилди. Навоий шаҳрида ўтказилган ўн уч учрашувни бевосита стадионнинг ўзидан 158324 нафар мухлис кузатиб борди. Бу ўтган мавсумда олий лига жамоалари ўртасидаги энг юқори кўрсаткич сифатида эътироф қилинди.

Жамоа мухлислар клубининг билдиришича, бу анъана бу йил ҳам давом этади. “Қизилқум” жамоаси раҳбарияти ва Мухлислар клуби ташаббуси билан 8 март куни Қизилтепада ўтадиган ўйинда кончиларни қўллаб-қувватлаш истагида бўлган ишқибозлар учун Навоий шаҳридан махсус автобуслар ташкил этилади. Автобус 8 март куни соат 9.00 да Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони ёнидан Қизилтепа томон йўлга чиқади.

Мурожаат учун телефон — +998913333773.

 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика