"Қизилқум" карантиндан сўнг кетма-кет тўртта ўйинда ютқазган ягона клуб
		
		03 jul 2020 12:54
        News	
	 
				 
				"Қизилқум" карантиндан сўнг кетма-кет тўртта ўйинда ютқазган ягона клуб
Уч ойлик танаффусдан сўнг яна рестарт олган миллий чемпионатимизда ҳозирча тўрт тур учрашувлари ўтказилди. Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига карантиндан сўнг ҳеч омад кулиб боқмаяпти.
Жамоада бош мураббий ўзгарган бўлишига қарамай, "Қизилқум" охирги 4 учрашувнинг барчасида имкониятни бой берди. Бунинг устига навоийликлар бирорта тўп кирита олишмади. "Қизилқум" ўз майдонида АГМК ва "Пахтакор", сафарда эса "Қўқон-1912" ва "Локомотив" билан кечган баҳсларда мағлуб бўлди.
Охирги тўрт ўйинда тўплар нисбати 0-10 кўриниш олди. Бундан кўриниб турибдики, Тачмурад Агамурадов шогирдлари учун ҳеч бир баҳс осон ўтмаяпти. "Локомотив"га қарши баҳсдан сўнг туркманистонлик мураббий август ойида очиладиган ёзги транфсерлар пайтида 7-8 футболчи жамоа билан хайрлашишини айтиб ўтди. Кўрамиз, биринчи даврадан сўнг "Қизилқум"да қандай ўзгаришлар бўлар экан.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments