Latest news

22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  1 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  9 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  13 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7

"Қизилқум" иккинчи ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ФОТОГАЛЕРЕЯ News

"Қизилқум" иккинчи ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда Анталияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
22 февраль куни Сидедаги "Emirhan"  спорт мажмуида ўтган учрашувда Украина премьер лигаси вакили "Карпати" (Львов) ёшлари кончилар рақиби бўлди.

Ўйинда навоийликлар бош мураббийи Юрий Лукин икки бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди. Дастлабки бўлимда "Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби асосан ёшларга эътибор қаратди. Жумладан, кончилар таркибида Нодиржон Шахобиддинов, Бобир Маъмиров, Бобиржон Искандаров сингари умидли футболчилар бошланғич таркибда ўз маҳоратини намойиш этдилар. Учрашувнинг илк дақиқаларидан бошлаб кончилар ташаббусни қўлга олишди. Гарчи, биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса-да, "Қизилқум" вакилларида голга тортадиган ўнга яқин вазият юзага келди. Аксарият вазиятларда  львовликлар дарвозабони маҳорат кўрсатган бўлса, айримларида кончиларга аниқлик етишмади.

Танаффусдан сўнг, Юрий Лукин ўз жамоасининг барча етакчи ўйинчиларига имконият берди. Бу эса ўз самарасини узоқ куттирмади. 47-дақиқада иқтидорли ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов дарвозадан чамаси 20 метрлар олисдан кучли зарба билан  "Карпати" посбонини чиройли тарзда доғда қолдирди. Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмасдан навоийликлар ҳисобни 2:0 кўринишига келтирдилар. Бу гал ҳам Баҳриддин Ваҳобовнинг фаоллиги кончиларнинг иккинчи голи рақиб дарвозасидан жой олишига хизмат қилди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида львовликлар ўз жарима майдончаси ичида Алишер Саноевга нисбатан ўйин қоидасини буздилар. Туркиялик рефери эса иккиланмасдан ўн бир метрлик нуқтани кўрсатди. Аммо ҳужумчи Алишер Холиқовнинг берган зарбасини "Карпати" дарвозабони осонлик билан ушлаб олди ва дарвозасини голдан қутқариб қолди.

Орадан етти дақиқа ўтгач, айнан Алишер Холиқовнинг пасидан сўнг, "Қизилқум"нинг украиналик легионери Вячеслав Шевченко дарвозани ишғол этди — 3:0.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида майдонда устунлик кончилар томонида бўлган бўлса-да, учрашув охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.

Учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ

 ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Назорат учрашуви
2015 йил 22 февраль
"Қизилқум" (Навоий, Ўзбекистон) — "Карпати" (Львов, Украина) — 3:0 (2:0).
Анталия, Сиде. "Emirhon"спорт мажмуаси.
Ҳакамлар
: Иса Каш, Довуд Зейтин, Али Отатурк (барчаси — Туркия).
Голлар: Баҳриддин Ваҳобов (47, 50), Вячеслав Шевченко (79).
"ҚИЗИЛҚУМ": Артём Макосин, Руслан Санаев (Асқаржон Муҳиддинов, 46), Бобиржон Искандаров (Файзулла Қамбаров, 46), Ғайрат Жумаев (Акмал Рустамов, 46), Сарваржон Холматов (Миржалол Қурбонов, 46), Жамшид Шоҳназаров  (Алишер Саноев, 46), Феруз Бобоқулов (Андрей Деркач, 46), Нодиржон Шахобиддинов (Азизбек Усмонов, 46), Хуршиджон Йўлдошев (Баҳриддин Ваҳобов, 46), Бобир Маъмиров (Вячеслав Шевченко, 46), Алишер Азизов (Алишер Холиқов, 46).
"КАРПАТИ": Олег Стецков (Виталий Данилов, 46), Назарий Видарик, Дмитрий Саутин (Орест Лебеденко, 46), Игорь Боган, Виталий Митикин (Артём Хоцяновский, 60), Андрей Якимив, Владимир Гладкий (Сергей Валенко, 55), Роман Лебедь, Игорь Карпенко, Андрей Бусько, Олександр Олейник.
Амалга оширилмаган пенальти: Алишер Холиқов (72).

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси навбатдаги назорат учрашувини 23 февраль куни ўтказади. Унда кончилар Қозоғистон супер лигаси вакили "Қайсар" футболчилари билан куч синашади. Ўйин Белекда Туркия вақти билан соат 17.30 да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика