Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  7 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

“Қизилқум” футбол клуби билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида маълумот News

“Қизилқум” футбол клуби билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида маълумот

Навоий вилояти шарафини Суперлигада ҳимоя қилиб келаётган “Қизилқум” профессионал футбол клуби 2013 йил 26 сентябрда Навоий вилояти адлия бошқармасидан муассаса ташкилий ҳуқуқий шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Кейинчалик футбол клуби 2015 йил 8 июнь куни Навоий вилояти адлия бошқармасидан жамоат бирлашмаси ташкилий ҳуқуқий шаклига ўзгартирилиб, қайта ташкил этилди. Шу кунгача мазкур клуб Навоий кон-металлургия комбинати томонидан молиялаштирилиб келинаётган эди.

Эндиликда Навоий кон-металлургия комбинати вилоят футболини янги босқичга олиб чиқишга қарор қилди ҳамда ўз таъсисчилигида “ПФК Қизилқум” МЧЖ футбол клубини ташкил этиб, уни 2022 йилнинг 10 январь куни давлат рўйхатидан ўтказди. Қўшимчасига, “Қизилқум” профессионал футбол клуби жамоат бирлашмаси ўзининг умумий йиғилишини ўтказиб, унда футбол клубининг бренди, логотипи ҳамда Суперлигада иштирок этиш билан боғлиқ барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини “ПФК Қизилқум” МЧЖ футбол клубига ўтказишга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу қарорга асосан шу йилнинг 14 январь куни “Қизилқум” профессионал футбол клуби жамоат бирлашмаси ҳамда “ПФК Қизилқум” МЧЖ футбол клуби ўртасида тегишли шартнома имзоланди.

2022 йилнинг 4 февраль куни “Қизилқум ПФК” жамоат бирлашмасини Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқиши, унинг ўрнидан Суперлига мусобақасида ўзаро келишувга асосан “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ таъсисчилигида ташкил этилган “ПФК Қизилқум” МЧЖнинг иштирок этишига розилик берилиши сўралган хат келиб тушди. Шу билан бирга, “ПФК Қизилқум” МЧЖдан “Қизилқум” профессионал футбол клуби жамоат бирлашмаси ўрнида Суперлига мусобақасида иштирок этиши учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафига қабул қилиниши сўраб ёзилган хат келиб тушган. Хатда собиқ клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси мавжуд бўлган жамоа аъзолари, ишчи-ходимлар, шу жумладан, футболчи ва мураббийлар “ПФК Қизилқум” МЧЖда фаолиятини давом эттириши кўрсатилган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси уставига мувофиқ қатнашчилар сафига қабул қилиш ва уларни ўз аризасига мувофиқ лига қатнашчилари сафидан чиқариш ташкилот Ижроия қўмитаси қарорига асосан амалга оширилиши белгиланган. Шу сабабли мазкур масала кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси йиғилиши кун тартибига киритилди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика