Latest news

11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  0 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  8 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  2 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  1 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  4 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  2 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  34 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  15 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  4 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0

«Қизилқум» 8 мартда «Насаф» билан ўйнайди News

«Қизилқум» 8 мартда «Насаф» билан ўйнайди

Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси шу кунларда ўз қароргоҳида янги мавсумга сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.
Бош мураббий Юрий Лукин шогирдлари билан кунига икки маҳалдан машғулотларни ташкил этяпти.

Таркиб деярли аниқланиб бўлинган. Янги мавсумда Дилшод Ҳамроев («Бунёдкор»), Миржалол Қурбонов («Гулистон»), Руслан Вагапов («Металлург»), Владимир Шишелов («Металлург-Кузбасс» Новокузнецк, Россия), Элдор Бойматов («Насаф»), Шерали Жўраев («Олмалиқ»), Ғайрат Жумаев («Нефтчи»), Самандар Шодмонов («Насаф»), Алишер Саноев («Бухоро») каби футболчилар кончилар таркибида тўп суришади.

Режага кўра, «Қизилқум» жамоаси 8 март куни навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушади. Унда ўтган мавсум бронза медали совриндори Қаршининг «Насаф» футболчилари кончилар рақиби бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув Қизилтепа шаҳрида «Дўстлик» стадионида ўтказилади. Ўйин соат 12.00 да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика