Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  10 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

"Қирғизистонлик Месси" Гулжигит Алиқулов: "Афсонавий мураббий Қурбон Бердиев қўл остида ишлаётганимиздан хурсандман" News

"Қирғизистонлик Месси" Гулжигит Алиқулов: "Афсонавий мураббий Қурбон Бердиев қўл остида ишлаётганимиздан хурсандман"

Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби Туркия йиғини доирасида Босния чемпиони "Борац" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсдан сўнг "Қайрат" сафида ўйнаётган қирғизистонлик футболчи Гулжигит Алиқулов championat.asia сайтига интервью берди. 




- Бугун ёшартирилган "Қайрат"ни кўрдик. Нима деб ўйлайсиз, бу медаллар учун курашишда қийинчилик туғдирмайдими? Чунки тажрибали футболчилар жамоадан кетишди, уларнинг ўрнини босадиган ўйинчилар борми?
- Албатта, бор. Ўйлайманки, етарлича шижоатли ёш футболчиларимиз бор. Асосийси, кучли бош мураббийга эгамиз ва янги тактик услуб устида ишлаяпмиз. Ҳаммаси яхши бўлади, чемпионлик учун курашамиз.

- Жамоанинг афсонавий мураббийи Қурбон Бердиев ҳақида қандай фикрдасиз?
- Шубҳасиз, у афсона. Футболда кўп нарсага эришган. Шундай мураббий қўл остида ўйнаётганимиздан, у жамоамизда ишлаётганидан бағоятда хурсандмиз.

- У киши қаттиққўлми?
- Жуда қаттиққўл (кулади). Машғулотлар у киши учун биринчи ўринда туради. Тартибни хуш кўради.

- Жамоада ўзига хос "трио" шаклланди. Сиз – "Қирғизистонлик Месси", Еркебулан Сейдахмет – "Қозоғистонлик Месси" ва мана энди ўзбекистонлик Жасур Жалолиддиновни "Ўзбекистонлик Месси" дейишяпти. Ҳатто "Барселона" ҳам бундай "трио"га ҳавас қилган бўларди. Улар билан бирга ўйнаш ҳақида нима дея оласиз?
- Мен ўзимни Мессига қиёсламаган бўлардим. Қолганлар ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Хурсанд қиладигани, улар техник жиҳатдан кучли. Биргаликда кўп нарсаларга эришамиз деган умиддаман.

- Қирғизистон терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш босқичига чиқа олмади, эндиликда жамоани Осиё Кубоги саралаши кутиб турибди. Жамоада Осиё Кубогида 2-марта қатнашиш учун имкониятлар қанақа?
- Ўйлашимча, биз Осиё Кубогига чиқа оламиз. Қирғизистон терма жамоаси ёшлардан иборат. Биз энг яхши томонларимизни кўрсатиб, Осиё Кубогига йўл олишга интиламиз. Мартда йиғинга киришамиз ва астойдил тайёрланамиз.

- Саралаш босқичида гуруҳда қайси жамоаларга қарши рўбарў келишни хоҳлаган бўлардингиз?
- БАА, Мўғулистон... Мўғулистонга аламли мағлубиятга учрагандик. Умуман олганда, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика