Latest news

20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" (онлайн ҳисоб)  25 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   65 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  0 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  3 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  6 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  65 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  9 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  6 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3

Қирғизистонлик журналист Тенгелбес Мусаев: "Янги бош мураббийимизда тайёргарлик учун деярли вақт йўқ" News

Қирғизистонлик журналист Тенгелбес Мусаев: "Янги бош мураббийимизда тайёргарлик учун деярли вақт йўқ"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг қирғизистонлик спорт журналисти Тенгелбес Мусаев Қирғизистон терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

Қирғизистонлик спорт журналисти, @tengelbes телеграм канали ва "TM Podcast" подкасти муаллифи Тенгелбес Мусаевга микрофон тутдик.

- Қирғизистон терма жамоаси гуруҳдаги рақибларини билиб олди. Гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Қуръа натижаларидан қатъий назар, ҳар бир гуруҳ Қирғизистон терма жамоаси учун қийин гуруҳ ҳисобланган бўларди. Биз бу босқичда биринчи маротаба иштирок этяпмиз. Оддий мухлис сифатида бошқа жамоаларни рақиб сифатида кўришни истаган эдим. Масалан Жанубий Корея терма жамоаси. Кореяликлар ҳеч қачон Қирғизистонга ташриф буюришмаган.

- Қирғизистон терма жамоасидан қандай натижа кутмоқдасиз?

- Агар биз саралашнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритсак, тарихий натижа қайд этган бўламиз. Бунинг учун гуруҳда 3 ёки 4-ўринларни эгаллашимиз керак. Бу осон вазифа эмас. Ҳар бир учрашувда қўлга киритилган очко биз учун яхши натижа бўлади.

- Қайси терма жамоалар Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади деб ўйлайсиз?

- Эрон аниқ, иккинчи ўрин учун эса Ўзбекистон ва Қатар курашса керак. Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби жуда яхши шакилланган, лекин ўйин натижаси футболчилар қандай ҳолатда эканлигига боғлиқ бўлади. Бундай паллаларда жароҳатлар панд бериши мумкин. Ўзбекистон Қатарни мағлуб этишни истамоқда. Бундан барча хабардор. Менинг фикримча, терма жамоангиз бундай вазифани уддалай олади.

- Қирғизистон терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Янги бош мураббий Максим Лисицин терма жамоага ўз услубини йўлга қўйиб олишига вақт етадими?

- Вақт деярли йўқ. Шу сабабли, бу осонгина бажариладиган вазифа эмас. Сентябрь ойига қадар ФИФА кунлари йўқ. Йиғин ўтказишнинг ҳам деярли иложи йўқ, аммо маҳаллий чемпионатда фаолият юритувчи ва хориж клубларидан жавоб сўрай оладиган футболчилар билан йиғин ташкил қилиш мумкин. Барча легионерларни йиғиш жуда қийин масала. Шунингдек, легионерлар терма жамоамиздаги асосий фигуралар ҳисобланишади. Янги мураббийлар штаби ушбу вазиятни ўрганиб чиқиши ва якунда тўғри қарор чиқаришига ишонаман.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика