Latest news

13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  0 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  16 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2

Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз" News

Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"

Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ва футболчи Алимордон Шукуров Эронга қарши эртанги баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Хабарингиз бор, сафарда қийин ва якунда омадсиз ўйин ўтказдик. Шундай экан, бизнинг асосий вазифамиз йигитларни жисмонан тиклашдан ташқари, уларнинг руҳияти устида ишлаш ва эртанги ўта оғир ўйинга тайёрлаш эди. Эртага биз топ-футболчилардан иборат кучли терма жамоага қарши майдонга тушамиз. Умид қиламанки, футболчиларимиз эртанги баҳсга тайёр!", – деди Лисицин.

"Бундай мағлубиятли олдинги ўйиндан сўнг ўзимизга келишимиз қийин бўлиши аниқ, бу ҳаёт, бу спорт, шунақаси ҳам бўлиб тураркан. Биз мухлисларни шод этиш учун уйда яхши ўйин кўрсатишимиз керак", – деди Шукуров.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Қирғиз Республикаси – Эрон баҳси эртага 19:00 да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика