"Қайрат" ўзбекистонлик футболчига эътибор қаратди
11 jan 20:00
News
"Қайрат" ўзбекистонлик футболчига эътибор қаратди
Ўзбекистонлик 22 ёшли ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев фаолиятини "Қайрат" клубида давом эттириши мумкин.
Алмати клуби футболчи учун Туркиянинг "Самсунспор" клуби билан курашмоқда. "Қайрат" Йўлдошевни яқиндагина "Елимай"га ўтиб кетган Сергей Кейлернинг ўрнига олиб келмоқчи.
Йўлдошев "Пари НН" сафида 2,5 йилдан буён ўйнамоқда ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 16та ўйин ўтказган. Бундан олдин у "Пахтакор" ва "Бунедкор" клубларида ўйнаган.
Link :
Source : t.me/Kozhakhmet_inside_official
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments