Latest news

00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1

"Қайрат" бош мураббийи Кирилл Кекер: "Бу ўйин чемпионат олдидан икки жамоага керакли хулосаларни берди, деб ўйлайман" News

"Қайрат" бош мураббийи Кирилл Кекер: "Бу ўйин чемпионат олдидан икки жамоага керакли хулосаларни берди, деб ўйлайман"

"Қайрат" бош мураббийи Кирилл Кекер "Пахтакор"га қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Пахтакор"га меҳмондорчилик ва яхши рақиблик учун раҳмат айтаман.  Умуман олганда ёмон ўйин бўлмади. Кўп голлар гувоҳига айландик. Бу ўйин чемпионат олдидан икки жамоага кўп хулосаларни берди, деб ўйлайман", - дейди Кирил Кекер.

 

- Орқа чизиқ вакиллари ҳужумчиларга тўпни тўғридан-тўғри узатмаларни амалга оширишди. Бу айнан бугунги баҳс учун танланган услубмиди?

- Турли вариантларни излаб кўрдик. Ҳимоядаги хатоларни кўра олдик. Ҳужумчилар ўзларининг кучли томонларидан фойдаланишлари талаб этилганди. Ўйиндан олдин шунга яраша кўрсатма берилганди. 

- "Қайрат"да бразилиялик ҳужумчи ўзини кўрсатди. "Пахтакор"нинг ҳужумига қандай баҳо берасиз?

- "Пахтакор" яхши шаклланган жамоа. Бу кўриниб турибди. Чемпион жамоа, ҳаракатлар ҳам шунга монанд. "Қайрат"га келсак, таркибимизда легионерлар билан бирга маҳаллий ёшлар ҳам ҳаракат қилди. "Пахтакор"нинг йиғинлардаги сўнгги 3та учрашувини кузатдик. Олдинги чизиқда кучли ижрочиларга эга. Кимнидир ажратиб кўрсата олмайман.  

Албатта 4та тўп ўтказиб юборганимиз ёқимсиз бўлди. Демак ишлайдиган жиҳатларимиз бор. Йигитлар билан хотиржам ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. 

- Ёзда жавоб ўйини бор. Тўғри ҳали мавсум бошланмаган, шу боис ўйин ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмагандир. Ёзда "Қайрат" қандай кўринишда бўлади?

- Қандай ҳолатда бўлишини кўрамиз. Тез орада бизда чемпионат бошланади. Клуб доим юқори ўринларга курашади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика