Қатар U-20 термаси бош мураббийи: "Рақиб голли вазиятидан фойдаланди ва ғалабани илиб кетди"
05 mar 2023 09:25
News
Қатар U-20 термаси бош мураббийи: "Рақиб голли вазиятидан фойдаланди ва ғалабани илиб кетди"
Ўйин ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз?
– Биз бугунги учрашув таҳминан қандай кечишини билган эдик. Биз рақибни ўрганиб чиққан эдик, Вьетнамга тўпни бериб қўйиб ўзимиз қарши ҳужумларда ўйнашни режалаштираётган эдик ва услубда учрашувни ўтказиш мақсадида эдик. Бизда биринчи таймда гол уриш учун яққол вазият бўлди, аммо вазиятдан унумли фойдалана олмадик. Футболда қоида бор сен урмасанг, сенга уришади ва шундай ҳам бўлди, рақибимиз гол урди. Умумий қилиб айтганда рақибимиз ўз вазиятидан фойдаланди ва ғалабани илиб кетди.
Ҳар бир тайм сўнгида гол ўтказиб юбордингизлар, бунга сабаб нима?
– Биз гол ўтказиб юборганимиздан сўнг анча агрессив ўйнадик, концентрация етишмади деб ўйлмайман, гол урилган вазиятда ҳатога йўл қўйилди ва ўша вазиятдаги бита ҳато туфайли биз яна мағлубиятга учрадик.
Абдулвосит Бектемиров ёзиб олди
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments