Latest news

21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  0 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  5

Қашқадарёдан мухбиримиз хабар қилади, бугун Қаршида "жанг" бўлади News

Қашқадарёдан мухбиримиз хабар қилади, бугун Қаршида "жанг" бўлади

Бугун бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувини бутун Ўзбекистон кутмоқда десак муболаға бўлмайди. Чунки бугунги баҳс олий лигада иккинчи ўрин масаласини ҳамда Осиё чемпионлар лигасига бериладиган йўлланма тақдирини ҳал қилади.


Хабарингиз бор, айни пайтда сайтимизнинг уч нафар ходими Қарши шаҳрида ижодий сафар билан бўлиб турибди. Кеча иккала жамоа ҳам ўйинолди якуний машғулотини ўтказди. Мухбиримиз Шаҳбоз Беғамовнинг айтишича, жамоалар ўйинга тайёр ва бугун Қаршида "жанг" кечиши кутилмоқда. Аслида шундай бўлиши ҳам керак, ахир ўртага ОЧЛ йўлланмаси тикилган.

Бу ўйинда ҳеч бир жамоани дуранг қониқтирмайди, иккала клуб ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Хусусан "Насаф" учун бугунги беллашув алоҳида аҳамият касб этади. Чунки жамоа ўз тарихида иккинчи бор кумуш медалларга эга чиқишга жуда яқин турибди. Ўз навбатида "Пахтакор" учун ҳам бу оддий ўйин эмас. Агар жамоа Шота Арвеладзе қўл остида ОЧЛга йўл ола билмаса, кейинчалик кўплаб танқидий фикрлар остида қолиб кетиши мумкин.

Хуллас, иккала жамоа ҳам бугунги тўқнашувга тайёр. Биз эса ҳам "Насаф", ҳам "Пахтакор"дан чиройли, шиддатли, шу билан бирга мазмунли ўйин кутиб қоламиз. Айни пайтда Қаршида бўлиб турган футбол ихлосмандларини соат 14:00да бошланадиган муҳим беллашувга чорлаймиз.  Стадионга бора олмайдиганлар эса мазкур баҳсни "Спорт" телеканали тўғридан-тўғри кузатиш имкониятига эгалар.

Якунда иккинчи ўринни ким олмасин, биз бугун фақат чиройли ўйин кутиб қоламиз. Ўйлаймизки, ҳакамлар ҳам ўйинни адолатли тарзда бошқариб, ўз шаъниларига доғ туширишмайди. Учрашув бошланишига саноқли соатлар қолмоқда, келинглар ҳаммамиз шиддатли футбол гувоҳига айланайлик.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика