Latest news

16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  14 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  3 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  9 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  20 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2

Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими? News

Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?

Tags :  Ҳакамлар
Айни пайтда Суперлигага тайёргарлик ўзининг бошланғич нуқтасида турибди. Биз уларга яна тўхталамиз. Ҳозир мавзу ҳакамлар ҳақида.

 2024 йилнинг август ойига келиб бир нечта тажрибали ва номдор ҳакамлар радарлардан йўқолиб қолди. Гарчи уларнинг айримлари халқаро майдонда фаолиятини давом эттирган бўлса ҳам. Мавсум якунида ЎзФҲМ матбуот хизмати кўриниш бермаётганлардан фақат Азиз Асимов борасида баёнот берди ва у ҳакамликдаги фаолиятини якунлади. Энг қизиғи рўйхатдаги ҳакамлар расман дисквалификация қилинмаган бўлсада, нима учундир ички чемпионатда августдан сўнг бирорта ўйинга тайинланмади. Лекин яқинда ФИФА томонидан 2025 йил учун халқаро майдонда ишлайдиган ҳакамларимиз рўйхати эълон қилинди. Қизиғи унда Фирдавс Норсафаров ва Акобирхўжа Шукуруллаев ҳам бор. Улар ўша "гуруҳ"нинг аъзолари ва охирги марта Суперлигада ўтган йил августда тайинлов олган. Суперлигада иш топилмаётган ҳакамларни ОЧЛ ва бошқа мусобақаларда кўришимиз мумкин. 

ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Азиз Асимов, Фирдавс Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда? 

Хўш, агарда ҳакамлар хато қилгани учун "тозаланган" бўлса, демак, бу ишнинг бошқа иштирокчилари ҳам бўлиши керакку?! Адолатни таъминлаш учун ўша иккинчи томондаги шаҳс(лар), клубларимизга ҳам чора кўриш керакмасмиди? Фикримизча, мантиқан олиб қаралганда ҳам бу ерда фақат хато бир томондан ўтмаган бўлиши керак. Ўйлантирадигани шуки, маълум даражада тажрибага эга, Суперлиганинг қатор ўйинларида ишлаб улгурган ҳакамлар якунда "чопилишди". Битта ҳакамларни йўқ қилиб юбориш билан чемпионатни шунчаки идеал қилиб қўйиш қийин ва иложсиз иш ҳисобланади. Бу билан нимагадир шаъма қилмоқчи эмасман. Лекин ўрмонга ўт кетганида дарахтларни ўзи ёниб кетмайди. Азиз Асимов ЎзФҲМ директори бўлаётгани ҳақидаги хабарлар қўлоғимга чалинди. Суперлига ва турли даражадаги катта-кичик халқаро учрашувларда фаолият олиб борган Асимов ҳам юқоридаги "йўқолиб қолганлар"нинг орасида бўлганди. Бундан келиб чиқадики, маълум вақт ўйиндан четга чиққан ҳакамга энди каттароқ лавозим насиб қилди. Азиз Асимов яхши савиядаги ҳакам бўлган — бу факт. Аммо аввалига норасмий маълумотларга кўра, ўйинлардан четлатилган мутахассис ундан ҳам муҳимроқ ишга тайинланди. Истаймизми ёки йўқ, бу яна жавобсиз саволларни келтириб чиқаради. Айтмоқчи бўлганимиз, бу ерда муаммо фақатгина ҳакамларда бўлмаган ва бундан кейин ҳам ундай бўлмайди. "Қарс икки қўлдан чиқади", дейишади. Суперлигамиздаги муаммо фақатгина ҳакамлар билан боғлиқ эмас ва уни ҳал қилиш учун фақатгина рефериларни жазолаш нотўғри. Асимов бу ишга киришадиган бўлса, ватан йўлида астойдил қамишдан бел боғлаб ишласа бу фойдали бўлиши мумкин, чунки у ҳакамлар ичидаги барча майда деталларгача билади. У ҳаммани тўғри йўлга йўналтира олади. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика