Latest news

12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  0 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  2 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  2 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  2 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13

Қадамбой Нурметов: “Ўз ўйинимизни кўрсата олсак қолган учрашувларда қийналмаймиз” News

Қадамбой Нурметов: “Ўз ўйинимизни кўрсата олсак қолган учрашувларда қийналмаймиз”

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси туркманистонлик мутахассис Тачмурод Агамуродов бошчилигида машғулотларни бошлаганидан хабарингиз бор.

Кеча “Машъал”га қарши кечган назорат учрашувидан сўнг жамоа ҳужумчиси Қадамбой Нурметовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Албатта, бошида машғулотларга киришиб олиш қийин бўлди. Уй шароитидаги ва жамоавий машғулот ўртасида тафовут катта. Шунга қарамасдан икки баробар кўпроқ тер тўкмоқдамиз. Суперлига бошлангунига қадар оптимал спорт формасига кириб олишга интиламиз. Тачмурод Агамуродов билан яна бир бор бирга ишлаш насиб қилганидан хурсандман. Ўтган мавсум Самарқандда бирга ишлаган эдик, услуб ва талабаларидан хабарим бор. Энди “Динамо” ҳақида гапирадиган бўлсам, ўша пайт бизга вақт етмади, мураббийнинг услубини тушуниб олганимизда кеч бўлганди. Шунда ҳам охиргача элитада қолиш имкониятни сақлаб қола олдик. Ҳозир Тачмурод Шамаковичда ҳам, бизда ҳам вақт етарли. Ўйлаб қўйган режаларимизга босқичма-босқич эришишга ҳаракат қиламиз. Тақвим ҳақида нима дея оламан? Осон бўлмаган ўйинлар кутиб турибди. Агарда ўз ўйинимизни тўғри йўлга қўйиб олсак, олдинда кутиб турган учрашувларда қийналмаймиз. АГМК жамоасини ҳурмат қиламиз ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”,- дейди иқтидорли ҳужумчи.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўтказган Қадамбой Нурметов 25та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасини эса 5 бор ишғол қилди. Шунингдек ҳакамлар томонидан икки марта сариқ ва бир марта қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика