ПСЖ посбони алимент бўйича 66 млн.лик қарзини тўлади
02 jun 2025 20:51
News
ПСЖ посбони алимент бўйича 66 млн.лик қарзини тўлади
Sport Baza маълумотларига кўра, 28 май куни ПСЖ ва Россия терма жамоаси дарвозабони 66 046 160 рубль миқдоридаги қарзни тўлиқ тўлади.
Барча қарзлар тўланганига қарамасдан, футболчига нисбатан қўлланилган чоралари ҳалигача олиб ташланмаган. Агар суд ижрочилари бу чораларни олиб ташласа, Сафонов 6 июнь куни Нигерияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиши мумкин.
2024 йил январда Москванинг Никулинский суди ПСЖ дарвозабонини қизи таъминоти учун даромадларининг тўртдан бир қисмини ўтказиб беришга мажбур қилди. Августда Мосгорсуд бу қарорни тасдиқлаб, "Краснодар"нинг собиқ ўйинчиси шикоятини рад этди.
Апрелда футболчининг собиқ турмуш ўртоғи Анастасия Федерал суд ижрочилари хизматига ариза ёзиб, уни алимент тўламаслиги учун жиноий жавобгарликка тортишни сўраган эди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments