"ПСЖ" футболчиси 2016 йилдан бери илк бор тўп киритди
07 nov 2018 02:12
News
"ПСЖ" футболчиси 2016 йилдан бери илк бор тўп киритди
"ПСЖ" ҳимоячиси Хуан Бернат "Наполи" дарвозасини ишғол этди.
Ушбу муваффақият Бернат учун "ПСЖ" сафида киритган илк голи сифатида эътироф этиладиган бўлди. Умуман олганда, 25 ёшли испаниялик 2016 йил декабрь ойидан бери барча мусобақаларда гол ура олмай келаётган эди.
Охирги марта Хуан Бернат "Бавария" таркибида ўйнаётган даврида тўп киритган. Лекин ўша учрашувда Россиянинг "Ростов" клуби кутилмаганда ғалаба қозонган эди - 3:2.
Link :
Source : Twitter.com/Squawka
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments