Latest news

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  6 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Профессионал футболчининг ноодатий ҳаёт тарзи — алкоголь, депрессия ва қимор News

Профессионал футболчининг ноодатий ҳаёт тарзи — алкоголь, депрессия ва қимор

Британиялик ҳимоячи Стивен Колкернинг фаолияти футбол оламидаги чиройли ҳикоялардан бири бўлиши даргумон.

Одатда биз профессионал футболчиларнинг ҳаёти сал кам идеал бўлади ўйлаймиз. Барча нарса муҳайё. Истаса кўнгилҳушлик, сарфлаб тугатиб бўлмайдигандек туюлувчи маошлар... Аммо бунинг ортида болаликдан бошлаб белгилаб олинган мақсад ва интилиш, тинимсиз ва машаққатли меҳнат борлигини ташқаридан қараганда баъзан унутиб қўймаймизми? Кўпинча футболчи бўламан деган болакайлар истайдими-йўқми асосий вақти машғулот билан ўтади ҳамда ўқиш учун тенгдошларидек етарлича вақти бўлмайди. Тизим шундай яратилган, вазият шуни талаб қилади. 16, 17, 18 ёшида ўсмир чинакам шартнома имзолаб ё катта футболга ўтади, ёки... Ана шу ерда омади чопмай, катта футболга ўта олмаганлар ҳаммасини деярли 0 дан бошларига тўғри келади. Шу билан бир қаторда, футболчи бўла олганларнинг ҳаммаси ҳам юқорида айтганимиздек идеал ҳаётда яшамайди.

Ана шундай омади келиб профессионал футболчи бўлган, лекин кейин ўша омад юз ўгириб, ҳаёти остин-устун бўлганларнинг бири Стивен Колкердир.    

Жароҳатдан кейинги қайта тикланиш, ҳал қилувчи баҳслардаги хет-трик (ёки покер) – буларнинг ҳеч бири унинг фаолиятида бўлмаган. Ҳа, ишонаверинг. Колкернинг ҳаёти жуда қийин ва оғир тарзда кечган: жароҳатлардан кейин у фақатгина ёмон ўйнаган, асосий вақтини эса захира ўриндиғида ўтказган – Стивен 2012 йил декабрда Ибрагимович қандай қилиб Хартга 4та гол ураётганини ўз кўзлари билан кўрганди.

Колкер майдонда — жуда оддий персонаж. Иқтидорли, аммо кўпчилик қатори бундан тўғри фойдалана олмаган. Майдондан ташқарида спортга боғлиқ бўлмаган воқеалар содир бўлди: Стивен алкоголизмдан азият чекар, қимор ўйнар ва ўз жонига қасд қилиш ҳақида тинимсиз ўйларди. Колкер буни енга олди, бироқ ўша йиллари жуда оғир ўтди. Қачонлардир чиройли голлари билан мухлисларини хушнуд этган бўлса-да, юлдузлик карьерасини қуришига кеч бўлганди.

Казино яқинида яшарди – шу сабабли ҳамма нарса ағдар-тўнтар бўлиб кетган

Колкернинг муаммолари 2011 йилда бошланган: "Тоттенхэм" уни "Бристоль Сити"га ижарага юборган. Стивен шаҳар марказига кўчиб борди, у яшайдиган квартал тунги клуб ва казинолар билан тўлганди. Аввалига Колкер шунчаки қизиқиш туфайли у ерга борган, лекин кейин қиморга берилиб кетиб ундан узоқлаша олмай қоган. Стивеннинг айтишича, бу нарсага қизиқиш икки нарса туфайли пайдо бўлган: биринчиси у ҳаётида кўрмаган даражада кўп пул ва иккинчиси ғалаба нашидасига бўлган чанқоқлик.

Футбол Колкерга завқ бағишламаган ва у буни қимордан излаган: "Мен нима қилиб бўлса ҳам бу тизимни ютишни истардим, чунки нимадир борлигига ва уни енга олишимга ўзимни ишонтиргандим. Сиз ҳеч қачон буни тушунмай ўтиб кетишингиз ҳам мумкин", – дейди Колкер. Бир куни клуб ходимларидан бири Стивенни казинода кўриб қолди ва буни мураббийга айтди.

У жазоланмади. Сабаби мураббий шундай деди: майдондан ташқарида содир бўлаётган нарсалар — футболчининг шахсий иши. Асосийси, бу ўйинга ҳалал бермаса бўлди. Мураббийнинг бундай бепарволиги Колкер янада ўзини эркин ҳис қилишига замин яратиб берди. У казинога янада кўпроқ борадиган ҳамда катта миқдордаги суммани ютиб олишга ҳаракат қиладиган бўлди: "Ҳар куни қимор ўйнардим. Бироқ табиийки, доим ҳам омадим чопмасди. Натижада пул йўқотганимдан сўнг ўзимни таҳқирланган, айбдордек ҳис қилардим", – Колкер хафагарчиликларни унутишида унга яна қарталар ёрдамга келарди. У асосий таркиб футболчиси эмаслигини ич-ичидан ҳис қилиб турар ва шуни деб анча сиқиларди.

Орадан йиллар ўтиб Стивен ўзини англаш билан боғлиқ муаммолари бўлганини ёдга олди: "Ҳаяжон... Бу нарсани енгиб ўтишим учун менга нимадир керакдек эди, гўё. Болалигимдан футбол воқеликдан қочишимга ёрдам берган. Лекин ўсмирлик пайтим илк бор жамоага келганимдан кейин ҳамма нарса ўзгариб кетди ва профессионал футболда қанчалик катта босим борлигини тушуниб етдим".

Биргина қарор унинг ҳаётини ўзгартириб юборди

"Бристоль"да ўтган йилларидан сўнг Колкерни "Суонси"га жўнатиб юборишди – у кичик клублар орасида кезиб юра бошлади. "Суонси"га ўтиш ҳам алкоголь ва казинога нуқта қўйилишига сабаб бўлолмади. 2013 йил ёзда "Тоттенхэм" ҳам Колкер билан хайрлашишга қарор қилди. Стивен Багамадаги таътили давомида клуб президентини учратиб қолди. Клуб босси унга дарҳол шикоят қила бошлади: "Сен қилаётган ишларинг ақлга сиғмайди. Ё ўзингга келиб яхши ўйна, ёки клубдан тинчгина кет. Лекин мен сени ишонтириб айтаманки, агар кетсанг, кейин юқорига умуман кўтарила олмайсан".

Июлда "Кардифф" ва "Тоттенхэм" Колкер трансфери бўйича келишиб олди. У ерда ҳаммаси омадли бошланди: Стивен сардорлик боғичига эга бўлди, бир нечта муҳим ўйинларда гол уришга эришди ва вақтинчалик бўлса-да алкоголь ва казинони эсидан чиқарди. Клуб мураббийи Марти Маккей футболчининг руҳий томондан муаммолари борлигини билар, лекин у жамоа учун муҳим эканлигига ўйинчини ишонтира оларди.

Маккейнинг "сеҳри" декабрь ойидан иш бермай қолди ва "Кардифф" қуйи поғонага тушиб кета бошлади. Мураббийни ишдан бўшатишди. Бу эса қаҳрамонимизга қаттиқ таъсир қилди. Спиртли ичимликлар ичиш ҳамда қимор ўйнаш истаги яна пайдо бўлди. Маккей "Кардифф"дан кетиши билан Стивен яна эски ҳолига қайтди: "Биз Маккейсиз битта ўйин ўйнашимиздан олдин мен ҳамма нарсани йўқотганимизга ўзимни ишонтира бошладим ва яна ичкиликка берилдим". Клуб молиявий аҳволини яхшилаб олиш учун бир йилдан сўнг Колкерни сотишга қарор қилди.

Стивеннинг янги клуби КПР ("Куинз Парк Рейнджерс") бўлди. Карьерасини қайта қуриш режаси иккинчи мавсумдаёқ муваффақиятсизликка учради — КПР "Уайт Харт Лейн" стадионига борди ва "Тоттенхэм"га қарши баҳсда 4та гол ўтказиб юборди. "Менда бир ҳиссиёт пайдо бўлди: худди Леви трибунада ўтириб "Ҳа, мен сенга нима дегандим" деб қараб тургандек эди гўё", – Колкер депрессияга тушиб қолган вақти шундай деганди. Мағлубиятдан сўнг у "Тоттенхэм"дан кетганига қаттиқ афсусланди — 2013 йил ғурур ва ахмоқлик ўз хатолари устида ишлаш истагидан устун келган эди.

Туни билан қаерда юрганини эслай олмасди

Омадсиз трансфер Колкернинг фаолиятига яна кишан солди. У мағлубиятдан кейин азоб чекди ва ўзини топталгандек ҳис қилди. Етмаганига, клуб мухлислари ҳам унга босим ўтказа бошладилар: улар Колкернинг руҳий муаммолари ҳақида билишмасди. Клуб муаммоларга дучор бўлишида Колкер ҳам ўзини айблай бошлади.

"Мен ухлай олмадим, ҳавотир олдим. Менга ёрдам бера олган нарса фақатгина — алкоголь бўлди. Бу нарсалар вақтинча бўлса-да баъзи нарсаларни унутишимда ёрдам берарди – гумон, ўзимга бўлган нафрат. Бироқ кўп ичимлик истеъмол қилганимдан сўнг ўзимга кела олмасдим ва машқ қилишга ҳам кучим етмасди. Ҳеч нарсани эслай олмасдим", – дейди Колкер. Эрталаб Колкернинг телефони хабарлардан тинмасди: танишлари тунда бўлган воқеаларни видео ва суратга олиб унга жўнатишарди. Вақт ўтган сари Колкернинг оддий куни ҳам полиция бўлимида бошланадиган бўлиб қолди. Видеоларда ўзини кўрган Колкер аксини таний олмасди – шундай пасткашликга борганига ишонгиси келмасди.

Африкага кетди ва ҳаёти бутунлай ўзгарди

2016 йил Колкер барча нарсани ўзгартириш учун ўзида куч топа олди. У бобосининг туғилиб ўсган юрти Сьерра-Леонега боришга аҳд қилди. У ердаги турмуш тарзи жуда паст даражада эди. Сьерра-Леоне ўртача умр кўриш ёши бўйича (51 ёш) 183-ўринни эгаллар, ўлган чақалоқлар сони бўйича эса етакчи эди. Мамлакатда 30 йилдан бери "ActionAid" жамғармаси фаолият юритади. Фонд ходимлари қашшоқликка қарши кураш, таълимни ривожлантириш ва аёлларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш каби ишлар билан шуғулланади. Айнан Крейг Беллами фонд ишлари билан танишиб чиқишни Колкерга маслаҳат берди. Хайрия қилиш ғояси Колкернинг юрагини жумбушга келтирди.

У мамлакат шимолидаги мактабга молиявий ёрдам таклиф қилди. Колкер олти ой мобайнида Англияда хайр-эҳсон йиғди — ярим йил ичида 26 минг фунт жамғарилди. Стивеннинг ўзи эса 50 минг берди. Ўша йилнинг ёзида у Сьерра-Леонега йўл олди ва даҳшатли ҳаётни ўз кўзлари билан кўрди: "Биз алоқа воситалари бўлмаган жойни ташландиқ қишлоқ деймиз. Бу ерга келсангиз, худди 200 йил олдинги даврга тушиб қолгандек бўласиз. Бу ерда инсонлар ўз қўллари билан тайёрлаган нарсадан бошқа ҳеч вақо йўқ. Мактаб улар учун худди қуёш нурига ўхшайди. Болалар ҳар куни мактабга бориш илинжи билан тонгги 6 да уйғонадилар. Аммо...".

Колкернинг ёдида қолган хотираси — Сьерра-Леонедаги биринчи тун. Маҳаллий аҳоли Стивен учун "энг яхши уй" тайёрлаб қўйган эди. Бироқ ҳаммаси ҳам қаҳрамонимиз кутганидек аъло даражада эмасди. Деворларда турли ҳашаротлар бор эди. Энг ачинарлиси, у ердаги аҳоли иссиқ сув ҳақида эшитмаган ҳам эди: Колкер эса аксинча умрида бир марта бўлса ҳам совуқ сувда ювинмаганди...

Сьерра-Леонега бўлган саёҳат Колкерни бутунлай ўзгаришга мажбур қилди. "The Guardian"га берган интервьюсида у Африкага бориб келганидан сўнг, ҳаётга бошқача кўз билан қарай бошлади: "Мен хоҳиш ва эҳтиёжларимни яхшироқ ҳис қила бошладим: ўз-ўзимга савол бердим — шу 200 фунтлик кўйлак менга керакми ё бу вақтинчалик эҳтиёжми?! Биламан, бу сизга ғалати эшитилиши мумкин. Лекин шунча йил давомида мен гўё бир шар ичида яшаган эканман. Мактаб учун сарфлаган 50 минг фунтим — шунча йил ишлатган пулларимдан кўра мен учун қадрлироқ ва фойдалироқ бўлди".

Ҳаётга бўлган қарашини ўзгартирган Стивен (эркин агент) шу йилнинг январь ойида Туркиянинг "Аланьяспор" клуби билан шартнома имзолади. 


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика