Latest news

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  14 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат берилади News

ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат берилади

Кеча — 6-январь куни Ассоциация ва Лига раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди ва унда ЎФА техник директори Ги Киала ҳам иштирок этди.

Учрашувда Суперлига клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борадиган мутахассислар масаласи ҳам муҳокама қилинди. Сир эмаски, бу лавозим учун Про лицензияси талаб этилади. Айни вақтда мазкур лицензияга эга маҳаллий мутахассислар саноқли ҳисобланади.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бироз танаффусдан сўнг Про лицензияси учун навбатдаги ўқув курси старт олди. Унда 21 нафар мутахассис таҳсил олаётган бўлиб, шундан 17 нафари маҳаллий мураббийлар ҳисобаланади. Бу ўз-ўзидан жорий мавсум сўнгида Про лицензиясига эга Ўзбекистонлик мутахассислар сони яна бир неча нафарга кўпроқ бўлишини англатади.

Январь ойидан эътиборан профессионал футбол клуби мақомини олиш учун даъвогар клублар ОФК лицензиялашидан ўтишни бошлади. Бунда улар ОФК платформасига Про лицензиясига эга шахсни бош мураббий сифатида юклаши лозим. Кечаги учрашувда ОФК талаби муҳокама қилинди ва 2025 йилда Про курсига таҳсил олаётган мутахассисларга Суперлига ёки Пролига клуби бош мураббийи сифатида Лига рўйхатидан ўтишга рухсат берилди. Бу ўз навбатида футбол клубларида танлов имкониятини оширади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика