Latest news

15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  1 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  3 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  12 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  2 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  7 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   11 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  8 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1

Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин? News

Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?

Tags :  Про лига
Суперлигани иштирокчиларини 16тага етказилиши клубларга 2 йил аввал айтилганди.

ПФЛ ўз ваъдасининг устидан чиқди ва спорт принципларига мувофиқ буни босқичма-босқич амалга оширди. 

Бир мавзу доим кўтарилар экан унда доим аммо, лекин, бироқ каби жумбоқларга жой топилаверади. Хусусан, 2025 йилда Про лигадан битта эмас 4 та жамоа Суперлигада қатнашади. Бу эса ўз-ўзидан қуйида жамоаларнинг камайишига олиб келди. 

Айни пайтдаги ҳолат

Бугунги кун ҳолати бўйича "Арал", "Хоразм", "ФарДУ", "Локомотив", “Олимпик”/"Олимпик Мобиуз" жамоаларининг Про лигада иштирок этиши аниқ бўлиб улгурган. Лекин деган жойи шуки, "Хоразм", "Локомотив", "Олимпик Мобиуз"/“Олимпик” бу жамоалардан бири "Металлург"нинг ўрнини эгаллаши эҳтимоли йўқ эмас. Спорт принципларига таянсак, "Локомотив" Про лигада, "Олимпик" ёки "Хоразм" Суперлигада иштирок этиши керак.  Агар мазкур эҳтимоллардан келиб чиқсак, Про лигада айни пайтда 4 та жамоа борлигини кўришимиз мумкин. Бу ерда фикримча, "Олимпик Мобиуз" ҳам Про лигада қатнашади. Агарда "Олимпик" қатнашадиган бўлиб уларга қўшиб юборилмаса. Табиийки, Про лига учун аслида 4 та бир четда турсин, 8 та ҳам кам ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, ПФЛ лигада сўнгги ўринни эгаллаган "Дўстлик" клубига Про лигада қатнашиш таклифини билдирган. Лекин клуб йўналишини ўзгартирди. Боз устига турнир жадвалида охирги ўринни эгаллади. Биринчи лигада ғолиб чиққан "Насаф Фарм" ҳам Про лигада иштирок этмаслигини лигага билдирди. 

Про лигада ўйнашга даъвогарлар борми?

Энди ПФЛ олдида Про лига иштирокчиларини тартибга солиш масаласи турибди. Биринчи лигадан "Зомин", "Қизириқ", "Цементчи" каби жамоалар лицензиялаш талабларига мос келса иштирок этади деб ўйлайман. Ҳар ҳолда яқин вариантлар мен учун шу жамоалар. Фарм клубларнинг йўналиши, мақсадлари бошқа. Худди шундай худуди футбол академиялариники ҳам. Бу ерда энди университет жамоалари катта саҳнага чиқиши мумкин. Гап "БухДУ" ҳақида кетмоқда. Лекин юқоридаги клублар ПФЛ талабларига жавоб берадиган шароитда эмас. Ваҳоланки, лига Суперлигани 16та қилишни ўйлаган, лекин Про лигани қандай қутқариб қолади? 

Суперлига 16талик форматга мажбурми?

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика