Latest news

22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  9 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4

"Про-лигада "Локомотив"га қарши бошқалар икки карра кучлироқ тайёргарлик кўради, чунки..." — Денис Коростиченко мавсумга тайёргарлик, жамоага янги келганлар ва Жасур Жалолиддинов ҳақида News

"Про-лигада "Локомотив"га қарши бошқалар икки карра кучлироқ тайёргарлик кўради, чунки..." — Денис Коростиченко мавсумга тайёргарлик, жамоага янги келганлар ва Жасур Жалолиддинов ҳақида

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Денис Коростиченко "Championat.Asia" сайтига берган интервью берди.

Унда мураббий мавсумга тайёргарлик жараёни, Суперлигага йўл олиш учун курашадиган рақиблар, Жасур Жалолиддиновнинг “Олимпик”га йўл олиши ҳамда жамоага янги келган футболчилар ҳақида фикр билдирди.


- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида...

- Янги мавсумга тайёргарлигимиз режа асосида кетмоқда. Жамоадаги кайфияти яхши, шароитлар аъло даражада. Майдонда шуғулланамиз, спорт залида жисмоний тарафдан ишлаймиз. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Олдимизда назорат учрашувлари бисёр, деярли ҳар куни ўйин ўтказамиз. Рақибларимиз ҳар хил, яъни мамлакатлар, ўйин схемалари, услублари турлича, бундан хурсандман. Биз аллақачон бешта ўйин ўтказишга улгурдик, яна учта учрашув режалаштирилган. Бу биз учун фойдали, чунки биз ўз ўйинимизни йўлга қўйиб олдик, ҳозир турли чизиқларда қайси ўйинчилар энг яхши жуфтлик бўла олишини аниқлаяпмиз.

- Таркибда ёшлар пайдо бўлиши мумкинми?

- Кимгадир ўтган мавсум имкон берилган, кимдир эндигина базага ташриф буюряпти. Йиғинда улар билан яқинроқ танишишимиз ҳамда уларни амалда синаб кўришимиз мумкин. Умуман олганда, барчаси яхши.

- Янги легионерлар ҳақида нима дея оласиз?

- Қишда қайси футболчи билан шартнома имзолаган бўлсак, барчаси жонбозлик кўрсатди. Рустам Соиров иккита гол уришга эришди, Шиме Жужуль ҳам гол уришга муваффақ бўлди ва ўзини яхши томонлама кўрсатди. Умид қиламанки, янги мавсумда у ҳужумда асосий кучга айланади. Иван Соловьёв яхши формада, Боян Найдёнов эса дастлабки ўйиндан сўнг енгил жароҳат олган. Катта эҳтимол билан у йиғин доирасида майдонга тушади. Лекин унинг илк ўйин ва машғулотлардаги ҳаракатларини кўргач, шуни айтишим мумкинки, ушбу футболчи биз учун яхши харид бўлди, у ҳимоя зонамизни кучайтиради.

- Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"дан "Олимпик"га ўтиши қай тарзда содир бўлди?

- Биз Жасур клубни тарк этишини англаб етгандик. У Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муҳим футболчиси, жамоа сардори, шу боис унга мунтазам ўйин амалиёти зарур. Жалолиддиновнинг Олимпиадага 100 фоиз тайёр бўлиши муҳим. Кутилганидек, у Тимур Кападзе қўл остидаги “Олимпик”га йўл олди. Албатта, биз Жасурнинг клубда қолишини истардик. Бундай футболчилар ҳар доим ва ҳар қандай жамоага керак. Лекин келаси мавсумни Про-лигада ўтказамиз, Жасур эса Суперлигада ўйнаши керак.

- Суперлигага чиқиш учун курашда “Локомотив”нинг асосий рақиби қайси жамоа бўлади?

- Про-лигада бизга осон бўлмайди, ушбу лигада барча жамоа курашувчан. Қолаверса, “Локомотив” мазкур лигада Тошкентнинг ягона клуби саналади. Эҳтимол, бизга қарши ҳар бир жамоа икки карра кучлироқ тайёргарлик кўриши мумкин, лекин биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Ўйлашимча, Суперлигага йўл олиш учун "Динамо" билан кураш олиб борамиз. “Машъал” ва “Қўқон-1912” каби жамоаларни ҳам эсдан чиқармаслик лозим.




Николай Егоричев суҳбатлашди

Оқил Абдубарноев таржимаси

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика