Latest news

02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  59 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9

Про-Лига янги форматда ўтказилади News

Про-Лига янги форматда ўтказилади

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси нуфузи жиҳатдан Суперлигадан кейинги ўринда турувчи Про-Лига форматини ўзгартиради.

Бу ҳақдаги қарор ЎФА Ижроия қўмитаси Бюроси томонидан қабул қилинди.

Бунгача Про-Лигада 16 та жамоа иштирок этиши белгилаб қўйилган бўлиб, мусобақа 25 март куни старт олиши режалаштирилганди. Аммо ПФЛга шундан кейин ҳам бир қатор клублар мурожаат билан чиқишда давом этди. Ижроқўм аъзолари эса мамлакат футболининг ривожи йўлида таклифларга ижобий жавоб қайтаришга қарор қилди.

Нега шундай бўлди?

Бунинг бир қатор сабаблари бор. Шулардан биринчиси футболга ўз сармоясини киритишни ният қилган хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдир. Тўғри, айни ҳолатда улар бирданига суперклубга асос солиши қийин. Бироқ ЎФА футболни ривожлантиришнинг муҳим факторларидан бири бўлган клубларни хусусийлаштириш масаласини бир четда қолдира олмайди. Яъни, хусусий клубларга босқичма-босқич ривожланиб бориш учун имконият беради.

Иккинчидан. Суперлига жамоалари сони 12 тага қисқартирилди. Бу билан элитада тўп сурадиган футболчиларнинг умумий сони ҳам камайди. Натижада Суперлигада тўп суриш истагида бўлган футболчилар ўртасида рақобат ошди. Энди эса рақобатда ютқазиб қўйган футболчилар қўним топиши мумкин бўлган объектларга эҳтиёж бор. Про-Лига эса бу борада юқоридаги каби футболчиларга имконият тақдим этиши мумкин.

Учинчидан. Футбол ҳамиша мухлислар учун ўйналади. Шунингдек, Про-Лигада иштирок этиш истагида бўлган баъзи клублар мухлисларидан ЎФАга доимий равишда мурожаатлар келиб тушади. Бу эса маълум шаҳар ёки туман раҳбариятини ҳаракатга келтириб, уларда ҳам футбол ривожига ҳисса қўшиш фикри пайдо бўлади.

Жамоалар сони нечта бўлади?

Суперлигага йўлланма берувчи лигада фарм-клубларнинг тўп суриши мантиққа бироз тўғри келмасди. Шу ҳолат ҳамда клубларнинг ўз илтимослари инобатга олиниб, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” фарм-клублари Про-Лигадан ўчирилди. Аксинча, яхши ният билан катта футболга қадам қўйиш ниятида бўлган “Хотира-79”, “Нурафшон-С”, “Лабса”, “Шердор” каби клублар турнирга қўшилди. Натижада Про-Лига жамоалари сони 18 тага етди.

Клублар рейтинги

Про-Лига клубларини мусобақага қўйиш олдидан ПФЛ комиссияси иштирокчи жамоалар инфратузилмаси билан танишиб чиққан. Уларнинг олдига ташкилот томонидан қўйилган талабларга айрим клублар жавоб беради, баъзиларига эса вақт керак. Ўз-ўзидан ўша клубларнигина олиб қолиб, қолганларга жавоб бериб юбориш — юқорида санаб ўтилган факторларга тўғри келмайди. Шу билан биргаликда ПФЛ ҳам ўз талабларида қатъий туришни маъқул кўрди ҳамда Про-Лига истагида бўлган клубларнинг бугунги кундаги ҳолатидан келиб чиқиб, уларни икки зонага ажратди. Яъни, олдинга интилаётган клубларга ҳам имконият берилди:

ПРО А

“Андижон” (Андижон)
“Динамо” (Самарқанд)
“Истиқлол” (Фарғона)
“Машъал” (Қашқадарё)
“Орол” (Қорақалпоғистон)
“Сурхон” (Сурхондарё)
“Шўртан” (Қашқадарё)
“Хоразм” (Хоразм)
“Норин” (Наманган)


ПРО Б

“Ифтихор” (Ёшлар иттифоқи жамоаси)
“Ёзёвон” (Фарғона)
“Зомин” (Жиззах)
“Лабса” (Бухоро)
“Локомотив-БФК” (Тошкент)
“Нурафшон” (Тошкент вилояти)
“Ғиждувон” (Бухоро)
“Шердор” (Самарқанд)
“Хотира-79” (Наманган)

ПФЛ жамоаларни бу гуруҳга ажратишда улардаги моддий-техник база масаласини биринчи планга қўйди. Рейтингга кўра сараланган 9 та жамоа ажратиб олингани билан, Суперлига учун назарий жиҳатдан Про Б жамоаларда ҳам имконият бўлади. Бироқ бунда асосий мақсад Про-Лигада етакчи бўлишгина эмас, балки инфратузилмани талаб даражасига олиб чиқиш ҳам бўлиши шарт. Чунки Суперлиганинг талаблари юқори экани барчага маълум.

Вазиятни яхшилаш учун ПФЛ 2020 йилгача бўлган кичик дастур ишлаб чиқади ва клубларни йилнинг тўрт чорагида назорат қилиб боради. Яъни, моддий-техник базаси талаб даражасида бўлмаган клублар Про-Лигага қўйилгани билан, улар инфратузилма масаласида жиддий ишлаши шарт. Улар маблағ жиҳатдан Суперлига клублари билан рақобатлаша олмаса-да, 2—3 йил ичида майдон, база ва футбол мактаби ПФЛнинг минимум талабига жавоб бериши керак. Вақти келиб уларнинг стадионига мамлакатнинг энг кучли клублари ҳеч бир эътирозсиз келиши лозим. Шундан келиб чиқиб, инфратузилма босқичма-босқич ривожланади. Агар ҳар чорак текширувидан кейин клублар назоратдан ўта олмаса, уларга нисбатан санкциялар белгиланади (умуман ишламаётган клублар Про-Лигадан четлаштирилади).

Бунда бир нарсани тушуниш лозим. Ҳозирги ҳолатда чемпионлик учун курашадиган жамоага пул сарф этиб, инфротузилмани ташлаб қўйишда маъни йўқ. Чунки Суперлиганинг талаби доим юқори бўлиб қолаверади. Шундан келиб чиқиб, асосий эътибор инфротузилмага қаратилиши мантиқлироқ. ЎФА эса фақатгина шу шарт билан талабгор клубларга Про-Лига эшикларини очди.

Формат қандай бўлади?

Режага кўра, ҳар икки гуруҳ жамоалари тўрт даврали (2 та уйда ва 2 та сафарда) ўйинлар ўтказади — 32 (жами 36) та тур. Унга кўра, Про А’да етакчи бўлган жамоа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. Шу гуруҳнинг 2 ва 3-жамоалари эса Про Б’да мос равишда 2 ва 1-ўрнини эгаллаган клубларга қарши ўтиш ўйинларида иштирок этади. Ғолиблар Суперлигада 10 ва 11-ўринни эгаллаган клубларга қарши плей-офф ўйини ўтказади.

Эслатма:

Мавсум давомида қайси зонада бўлишидан қатъий назар бирор бир жамоа ярим йўлда турнирдан чиқиб кетса, 2019 йилги мавсумда ўйнаш имкониятидан ҳам маҳрум этилиши мумкин (бу масала ЎФА Ижроия қўмитаси Бюроси томонидан алоҳида кўриб чиқилади).


Хулоса:

ЎФА барча учун имконият эшикларини очишга қарор қилди. 2018 йилги мавсум Про-Лига талабида бўлган клубларнинг ҳақиқий имкониятини кўрсатиб беради ва келгуси режалар ҳамда формат шунинг асосида келиб чиқади.

ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда Про-Лигаси ўйинлари бир вақтда тугаши масаласини инобатга олади. Бу ҳар икки лига клублари ўртасидаги ўтиш ўйинлари олдидан жамоаларнинг жисмоний жиҳатдан имкониятларини тенглаштиради.

ПФЛ Ўзбекистон Кубоги форматини ўзгартириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу борада ҳам янгилик бўлиши катта эҳтимол. Про-Лиганинг барча иштирокчиларида Ўзбекистон Кубогида иштирок этиш имконияти бўлади. Янги формат эса яқин кунлар ичида эълон қилинади.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика