ПРО лига. “Хоразм” — “Динамо” ўйини қолдирилди
16 jul 2020 17:33
News
ПРО лига. “Хоразм” — “Динамо” ўйини қолдирилди
Аслида учрашув 15 июль куни Хоразмда бўлиб ўтиши керак бўлди. Самарқандликлар 14 июль куни Хоразмга етиб келди. Кечга яқин футболчиларнинг уч нафари вирус юқтирганликда гумон қилинди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ вазиятга аниқлик киритиш мақсадида учрашувни бир кунга кечиктирди.
Ҳозир олинган маълумотга кўра, “Хоразм” футболчиларида ҳам ўзини яхши ҳис қилмаётган футболчилар бор. Шундан келиб чиқиб, улар шифокорлар назоратида бўлиши мантиқроқ деб топилди. ЎзПФЛ комиссари Ойбек Юнусов беллашув ҳакамларини ўз уйларига қайтариш бўйича кўрсатма олди. Комиссар “Динамо” клуби футболчилари билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилгунига қадар Хоразмда бўлади.
Мазкур беллашув катта эҳтимол билан аввалдан белгилаб қўйилган Про лига клублари учун захира кунларидан бирида бўлиб ўтади. Захира кунлари Ўзбекистон Coca Cola кубоги мусобақаси сабаб юзага келган бўлиб, унда иштирок этиши керак бўлган Про лиганинг икки клуби айнан захира кунларидан фойдаланиши лозим эди.
Comments