Latest news

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  0 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  0 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  0 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  8 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  24 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Про Лига. Жавоҳир Соҳибов: “Турон”да рўй бераётган янгиликлар футболчиларнинг кайфиятини янада кўтаради” News

Про Лига. Жавоҳир Соҳибов: “Турон”да рўй бераётган янгиликлар футболчиларнинг кайфиятини янада кўтаради”

Яйпаннинг “Турон” жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда.

Ислом Исмоилов бошчилигидаги жамоа аъзолари кеча йиғин доирасида ташкил этилган назорат учрашувида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушди. Тенг суратлар остида кечган баҳсда Андрей Канчельскис шогирдлари кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур беллашувдан сўнг яйпанликларнинг тажрибали футболчиси Жавоҳир Соҳибовнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Тўғри, ҳали чемпионат бошланмасиданоқ карантин эълон қилинди. Шундай бўлсада мураббийларимизнинг кўрсатмалари билан уйда қўлдан келганча якка тартибда машғулотларни олиб бордик. “Турон” олдига йил бошида Суперлигага йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Бу борада клубда кенг ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Жамоага янги замонавий автобус берилди, уй учрашувларини ўтказадиган майдонимиз чими янгиланди. Стадионда кўп ишлар қилинди. Умуман олганда клубда рўй бераётган янгиликлар футболчиларнинг кайфиятини янада кўтармоқда, барча шароитлар яратиб бериляпти. Биздан фақат майдонга чиқиб футбол ўйнаш ва ғалаба қозониш талаб қилинали, холос. Таркибимиз кучайтирилди. Суперлигада ўйнаган тажрибали футболчилар таклиф қилинди. Машғулотларда асосий эътибор бир-биримизни ўзаро яхши тушуниб олишга ва жамоавий ўйинни шакллантиришга эътибор берилмоқда. Чунки, анча вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетдик. “Навбаҳор” билан назорат ўйинида мураббийлар тўпни кўпроқ ўзимизда ушлашимизни талаб қилишди. Ёмон ўйнамадик деб ўйлайман”,- дейди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика