Latest news

09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  7 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  4 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1

Про лигада дастлабки босқич якунланди. Олдинда бизни қайноқ ноябрь кутмоқда News

Про лигада дастлабки босқич якунланди. Олдинда бизни қайноқ ноябрь кутмоқда

Шиддатли ва муросасиз кечаётган Про лига баҳсларининг дастлабки босқичи ўз якунига етди.

Тан олайлик жорий йилги чемпионат савия ва даража бобида аввалгиларидан тубдан фарқ қилмоқда. Ўйинларнинг жонли эфирда трансляция қилиниши эса мухлисларда қизиқишни янада оширгани аниқ. Жамоалар эса шунга яраша майдонда ҳақиқий кураш олиб боришмоқда. Бу йил Про лигада ўткинчи ўйинларнинг йўқлиги, биргина қўлга киритилган ёки йўқотилган очко эса жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қилишни биргаликда кузатиб бордик. Эндиликда эса бу борада бироз хулосаларни чиқарсак, жамоаларнинг иштирокига муносабат билдирсак мақсадга мувофиқ бўларди. Демак, дастлаб Суперлига йўлланмаси учун курашадиган биринчи тўртлик жамоаларига назар ташлаймиз.

"Нефтчи" - Суперлигага қайтишга ҳаракат қилаётган "Нефтчи" жамоаси 28 очко жамғарган ҳолда биринчи ўрин билан кучли тўртликдан ўрин олди ва Суперлигага йўлланма олиш учун курашни давом эттиради. Про лига иштирокчилари орасида жамоа энг яхши таркибга эга десак муболаға бўлмайди. Мансур Саидов, Отабек Зокиров, Павел Смоляченко каби маҳоратли ижрочилар аксарият учрашувларда ўйин тақдирини ҳал қилишга эришди. Шунингдек Элдор Эргашев, Анваржон Ҳожимирзаев, Рустам Абдуҳамидов каби ёш футболчилар ҳам кўп нарсаларга қодир эканлигини кўрсата олишди. Жамоанинг қайд этаётган натижалари мухлисларда Суперлигага қайтишга бўлган ишончни оширмоқда дейишимиз мумкин. Умумий қилиб айтганда "Нефтчи"нинг муваффақиятларини таркибдаги савияли ва маҳоратли футболчиларнинг йиғилгани билан боғлашимиз ўринли бўлади. 

"Шўртан" - 26 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган "Шўртан"да эса бунинг аксини кўришимиз мумкин. Камтарин таркибга эга, асосан маҳаллий ёшларга таянаётган ғузорликларнинг ютуқларида Асрор Алиқуловнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Таркибда кучли ижрочилар кам, жамоа трансфер таъқиқи сабаб керакли ҳаридларни ҳам амалга ошира олмади. Шунга қарамасдан Алиқулов ёш футболчилар билан ҳар бир рақибга етарлича муаммо туғдириб очко ишлашга ҳаракат қилмоқда. Қайсидир маънода Асрор Алиқулов кам масаллиқдан мазали таом тайёрлашни уддасидан чиқа оляпти. Майдон четидаги муаммолар жамоанинг ўйинига ва натижаларига салбий таъсир кўрсатаётгани йўқ. Ўтган мавсумда "Машъал"ни Суперлига сари етаклаган мутахассис бу вазифани яна бир бор бажаришга уриниб кўради. Аммо, хорижлик мураббий Игорь Криушенко билан боғлиқ муаммо жамоага Суперлигага чиқиш йўлида катта тўсиқ бўлмаса бўлгани. 

"Турон" - Про лигада дебютант ҳисобланган "Турон" ёш жамоа бўлишига қарамай ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Яйпанликларнинг ўйинларини кузата туриб жамоа ўз услубига ва фалсафасига эга бўлиб бораётганини кўрамиз. Барча учрашувларда биринчи рақам остида ҳаракат қилаётган, ҳужумкорликка эътибор бераётган Ислом Исмоилов шогирдлари турнир жадвалида "Шўртан"дан бир очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринни эгаллашди. Таркибда маҳаллий иқтидорларга имконият берилмоқда, шунингдек Суперлига ҳавосини кўрган Жавоҳир Соҳибов, Дониёр Исмоилов, Шукурали Пўлатов каби тажрибали футболчилар жамоа ўйинини ташкил қилишда асосий фигурулардан бири бўлди. Дониёр Исмоилов олдинги чизиқда бир нечта голлар урди. Соҳибов эса майдон марказида ҳужумни бошловчи ва рақиб ҳужумларини бузувчи қора ишчи вазифасини аъло даражада уддалади. Фақатгина жамоа аксарият ўйинларда охирги дақиқаларда бўшашиши ҳисобига кераксиз голларни ўтказиб юбораётгани очколарни қўлдан бой беришга сабаб бўлмоқда. "Турон" ниманинг эвазига элитага чиқиши мумкин? Ҳужумкор футбол ва кучли иштиёқ эвазига. Бу менинг шахсий фикрим.

"Динамо" - Бу жамоанинг кучли тўртликдан муқим ўрин эгаллаши 14-турдан сўнггина аниқ бўлди. "Истиқлол" билан тенг очко жамғарган динамочилар тўплар нисбатига кўра тўртинчи ўринни эгаллади. Мавсум бошида жамоа Тачмурод Агамуродов мураббийлигида тайёргарлик кўрди, туркманистонлик мутахассис "Қизилқум"га йўл олгач иккита ўйинда жамоани Равшан Аҳмедов бошқарди. Якунда раҳбарият ёшлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис Сергей Лушчанни таклиф қилди. Натижада таркиб кучайтирилди, бир қатор тажрибали футболчилар жалб қилинди. Маҳаллий ёшлардан унумли фойдаланишни жойига қўйди. Шарофиддин Шобиров, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Бекзод Аҳмаджонов каби ёшлар ўйинларда ўзларидан ижобий таассурот қолдирди. Ҳамралиевнинг "Истиқлол" дарвозасига сўнгги сонияларда киритган тўпи қимматли уч очкони олиб берди. Олдинги чизиқда Суҳроб Нуруллоев ҳамда Ойбек Нурматовларнинг ҳаракатлари фойдали бўлди. "Динамо" охиригача Суперлигага чиқиш учун курашади. Бунда Лушчаннинг тажрибаси асқотиши мумкин. 

Юқори тўртликка кирган жамоалар ичида ҳеч бири кучсиз эмас. Эндиликда Суперлига чиптаси учун кураш янада қизғин тус олади, ноябрь эса бизга ана шундай шиддатни туҳфа этиши шубҳасиз. Кейинги мақолаларимда эса қуйи тўртлик жамоаларига тўхталиб ўтаман. Бизни кузатишда давом этинг.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика