Latest news

14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  0 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  49 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  7

Про лига. Бугун "Динамо" - "Хоразм" учрашуви жонли намойиш этилади News

Про лига. Бугун "Динамо" - "Хоразм" учрашуви жонли намойиш этилади

Бугун Про лига 3-туридан ўрин олган “Динамо” ва “Хоразм” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу беллашувда қуйидаги расмий шахслар фаолият олиб боришади.

30 август, якшанба
17:00 ДИНАМО – ХОРАЗМ ("Футбол ТВ" LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Дамир Искандеров
Назоратчи: Андрей Снетков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.


ЎзПФЛ ҳамда УзРепорт Про лига учрашувларини трансляция қилиш масаласида ўзаро келишувга эришганидан хабарингиз бор. 30 август санасидан бошлаб шу келишув асосида футбол учрашувлари тест режимида эфирга олиб чиқила бошланади.

Пандемия сабаб Про лига учрашувлари 3-турдан кейин танаффусга чиқишга мажбур бўлганди. Бугун — 30 август куни Самарқандда 3-турнинг қолдирилган битта учрашуви ташкил этилади. Унинг доирасида мезбон “Динамо” футболчилари “Хоразм” клубини қабул қилади.

17:00 га тайин қилинган учрашувни ёритиш учун Футбол-ТВ ходимларидан иборат гуруҳ йўлга чиққан. Асосан еврофутбол учрашувларини халқимизга намойиш этиб келаётган телеканал, секин-асталик билан ички чемпионатга ҳам эътибор қаратмоқда. Бу йўлда телеканал яқиндагина янги кўчма телевизион станция харид қилганди. Футбол бўйича унинг илк сафари Самарқандга бўлади.

Футбол-ТВ стадионлардан илк марта эфирга чиқаётганидан келиб чиқиб, иш тест режимида олиб борилади. Бунда мавжуд камчилик ва бошқа техник масалалар ўрганиб борилади. Бу синовлар муваффақиятли ўтса, кейинги учрашувларни қай тариқа эфирга олиб чиқиш масаласида якдил тасаввур пайдо бўлади.

Умид қиламизки, футбол мухлисларимиз бошланажак ишни кузатиб боришади ва ундаги айрим масалаларга бағрикенглик билан муносабатда бўлишади. Ҳозирги шароитда Про лига учрашувларининг ҳам секин-асталик билан мунтазам жонли эфирларга эга бўлиши бизнингча катта ютуқдир.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика