Latest news

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  1 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  7 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  52 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  122 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

ПРО-Лига. “А” гуруҳи. 14-тур статистикаси News

ПРО-Лига. “А” гуруҳи. 14-тур статистикаси

Хабарингиз бўлса керак, кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Қуйида турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“Андижон”нинг очко йўқотиши “Сурхон”га қўл келди ёхуд “Машъал” сафарда мағлубиятдан қутилиб қолди

ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида интрига роса авжига чиқди. Негаки, 1-ўрин учун чинакамига курашаётган жамоалар сони 3-4тани ташкил этаётганини кўриш мумкин.
Турнир пешқадами “Машъал” ушбу турни сафарда ўтказди. “Истиқлол”га қарши кечган баҳсда “газчилар” аввалига мағлубиятга учраётганди. Аммо кейинчалик ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. Ҳисоб 1:1 кўринишга келгач, ҳар икки жамоа ҳам иккинчи голини уриш учун астойдил харакат қилган бўлишига қарамай, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Ваҳоланки “Истиқлол” ва “Машъал” жамоаларида бир нечта голга тортадиган вазиятлар юзага келганди. Айниқса мезбонлар бир нечта қулай имкониятларни кўкка совурганини айтиш лозим.

Термизда кечган “Сурхон” – “Норин” ўйинида фаворит сўзсиз мезбонлар эди. Негаки Термизга 11 нафар футболчи билан борган ҳаққулободликлардан дуранг натижасини кутиш ҳам мантиқсиз эди. Боз устига ҳозирги кунда “Сурхон”    1-ўрин учун ҳар томонлама жиддий курашмоқда. Шундай экан бундай пайтда ўз уйида “Норин” сингари жамоаларга осонликча очко улашиб юбормайди.

“Хоразм” – “Динамо” ўйини турнинг драматик тарзда баҳси бўлди дейиш мумкин. Учрашувдаги жозиба мухлисларни сўнгги дақиқагача саросимада ушлаб турди. Ўйиннинг охирги сониясида мезбонлар томонидан киритилган гол якунда “Хоразм”нинг ғалабасини таъминлади.

Ғузорда кечган учрашувда томонлар нурсиз дурангга имзо чекди. Яқиндагина “Шўртан”ни қабул қилиб олган Ёрқин Назаров “Андижон”га қарши бош мураббий сифатида дебютини ўтказди. Унинг илк учрашуви дуранг билан якунланди. Суперлигага чиқишга харакат қилаётган “бургутлар” сафарда қимматли икки очкони йўқотди. Бу эса “Сурхон”га қўл келди ва термизликлар турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди. Аҳамиятлиси энди кейинги турда “Андижон” ўз майдонида “Сурхон”ни қабул қилади. Шубҳасиз 6 очколик ўйин бўлади дейиш мумкин.  

“ШЎРТАН” – “АНДИЖОН” 0:0
“СУРХОН” – “НОРИН” 3:1
“ХОРАЗМ” – “ДИНАМО” 3:2
“ИСТИҚЛОЛ” – “МАШЪАЛ” 1:1


Турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Футболга жоизаба бағишлайдиган голларга тўхаталиб ўтамиз.

14-турнинг 4та ўйинида жами 11та гол қайд этилди. Ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан тўп демакдир. Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 7 тани ташкил этди. Қолган 4та гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 5та гол қайд этилди. Иккинчи таймда эса дарвозаларга яна 6та тўп киритилди.  

Энг кўп гол урган жамоа – “Сурхон” ва “Хоразм” бўлди. 3тадан тўп.

“Шўртан” ва “Андижон” ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган жамоалар бўлди.

Турнинг энг тезкор голи 12-дақиқада киритилди. “Сурхон”нинг тажрибали ҳужумчиси Фарҳод Тожиев “Норин” дарвозасига биринчи бўлиб тўп киритиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Аксинча турнинг энг сўнгги голи – 90-дақиқада “Хоразм” – “Динамо” баҳсида киритилди. Мезбонлар ўйинчиси Ербол Сейтназаров учрашувнинг сўнгги дақиқасида “Динамо” дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

14-турда дублга эришган футболчи биргина Ербол Сейтназаров бўлди. “Хоразм” футболчиси “Динамо”га қарши кечган баҳсда икки бор ўз активига гол ёзлириб қўйишга муваффақ бўлди.

Шунингдек мазкур турда иккита пенальти белгиланди. Эътиборлиси ҳар иккиси ҳам меҳмон жамоалар дарвозасига кўрсатилган.  “Сурхон” дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик зарбани “Норин” ҳужумчиси Акмал Абдураҳмонов аниқ амалга оширган бўлса, “Динамо” сардори Илҳом Юнусов ҳам нуқтадан адашмаган холда “Хоразм” дарвозасига тўп киритишга эришди. Аммо уларнинг жамоалар 14-турда мағлуб бўлди.


Огоҳлантириш ва четлатиш
Миллионлар ўйини бўлмиш футболда ўйин қоидаси бузлиши  ва қўполликларни юз бериши табиий хол. Бусиз иложи йўқ. Камдан-кам холларда ўйинларда сариқ ёки қизил карточка қайд этилмайди.

ПРО-Лиганинг 14-турида ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар жами 14 нафар футболчига сариқ карточка кўрсатган.

Ушбу турда мезбонлар меҳмонларга нисбатан тартибли ўйин намойиш этди дейиш мумкин. Чунки мезбон жамоалардан атига 4 нафар футболчи сариқ карточка билан сийланди.
Қолган 10та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа футболчиларига ёзилган.
 
Энг кўп қоида бузарлик “Истиқлол” – “Машъал” ўйинида содир бўлди. Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев мезбонларнинг 3 нафар ўйинчисини, меҳмонлардан эса 5та ўйинчига сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек “Машъал”нинг яна бир футболчиси учрашувнинг қўшимча дақиқалари ўтиб бораётганида қизил карточка олиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди.

Эътиборлиси “Хоразм” – “Динамо” учрашувини бошқариб борган ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев бирорта ҳам футболчини сариқ ёки қизил карточка билан “сийламади”. Шунингдек “Сурхон” жамоаси аъзолари ҳам тартиб-интизом бўйича бошқаларга намуна бўлди.

14-турда 3 нафар футболчи ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб, ўз-ўзидан майдондан четлатилди. “Шўртан”дан Исломбек Бойсариев, “Андижон”дан Лазиз Убайдуллаев ҳамда “Машъал”дан Хусниддин Алиқулов энди кейинги тур ўйинида жамоасига ёрдам бера олмайди.


Энг кўп мухлис “Сурхон”да. “Шўртан”да эса аксинча

Футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади дейилади. Жамоа чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этса, ишқибозларнинг ҳам стадионга ташрифи ортиб бораверади. Бироқ ҳозирча ПРО-Лига мисолида ундай дея олмаймиз. Хусусан 14-турнинг 4та ўйинига жами 5389 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 1347та мухлис демакдир. Энг кўп ишқибоз “Сурхон” – “Норин” ўйинига қадам ранжида қилди. “Шўртан”да эса аксинча холат юз берди.  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?


“ШЎРТАН” – “АНДИЖОН” 0:0
 Ғузор шаҳри. “Ғузор” стадиони. 287 томошабин.
“СУРХОН” – “НОРИН” 3:1
Термиз шаҳри. “Алпомиш” стадиони. 3792 томошабин.
“ХОРАЗМ” – “ДИНАМО” 3:2
Урганч шаҳри. “Ёшлик” стадиони. 978 томошабин.
“ИСТИҚЛОЛ” – “МАШЪАЛ” 1:1
Фарғона шаҳри. “Истиқлол” стадиони. 332 томошабин.

Турнир жадвали


Навбатдаги турда учрашадилар
15-тур.
17 июнь (якшанба)
«Динамо» - «Истиқлол»
«Норин» - «Хоразм»
«АНДИЖОН» - «Сурхон»
«Орол» - «Шўртан»
«Машъал» дам олади



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика