Latest news

19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  16 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  20 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  35

“Про” лицензияси учун ўқиш авжида News

“Про” лицензияси учун ўқиш авжида

Пойтахтимизда “Про” лицензияси учун навбатдаги курслар 18 ноябрдан старт олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Ҳозирда курснинг биринчи модули давом этмоқда. Кеча иш юзасидан Чиғатой футбол марказига бориб, “Про” учун таҳсил олаётган мураббийларнинг бир кунлик дарси билан қизиқдик.

Ўқиш қуйидаги тартиб бўйича олиб борилмоқда. Мураббийлилар ҳафтасига олти кун қатнаб ўқишади. Дарслар душанбадан то жумагача эрталабдан кечгача ўтказилса, шанба куни куннинг фақат биринчи ярмида ўқиш олиб борилади. Якшанба эса одатдагидек дам олиш куни. Биз борганимизда кун тартибидан ўрин олган мавзу “Қарши ҳужум ва унинг моҳиятлари” хусусида экан.

“Про” учун курсларда дастлаб германиялик мутахассис Эрик Рутмюллер замонавий футболда қарши ҳужумларни уюштириш ва ундан унумли фойдаланиш қанчалик фойда бериши ҳақида қисқагина маъруза қилди. Айтганча, 1992 йил Ростокнинг “Ганза” клубини бошқарган Эрик Рутмюллер курсларда ОФКнинг бош йўриқчиси сифатида иш олиб боряпти. Мутахассиснинг айтишича, ҳар кунги ўқишлар ажойиб тарзда давом этмоқда, бунда ўзбекистонлик мураббийлар ўз билим ва малакаларини ошириб боришяпти.

Германиядан ташриф буюрган ФИФА йўриқчиси қарши ҳужум тўғрисида маъруза қилиб бўлгач, навбат “Машъал” футбол клуби бош мураббийи Александр Хомяковга келди. “Замонавий футболда қарши ҳужум ва унинг моҳиятлари” мавзуси бўйича маъруза тайёрлаб келиш Александр Хомяковга топширилган экан. Александр Андреевич доска ёнига бориб, қарши ҳужум тўғрисидаги билимларини тингловчилар билан ўртоқлашди ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш қанчалик самара бериши тўғрисида доскага схемалар чизиш орқали тушунтириб берди.

Бир соатга яқин давом этган назарий дарс якунига етгач, энди шуни амалда қўллаш учун мураббийлар майдонга чиқишди. Бунда Александр Хомяков ўз ёрдамчиси Жамшид Саидов билан биргаликда “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ёрдамида қарши ҳужумлар қандай ташкил этишни кўрсатиб берди. Амалиёт якунига етганидан сўнг мураббийлар яна ўқув хонасига қайтиб, шу кунги мавзу юзасидан фикр алмашишди. Майдонда мураббийлар олиб борган машғулотни таниқли мутахассис Рустам Акрамов ҳам кузатиб борганини айтиб ўтмасак бўлмайди.

Шундай қилиб, 3 декабрдаги ўқув-курсларда Андрей Шипилов, Мурод Исмоилов, Тоҳир Кападзе, Григорий Колосовский, Дилшод Нуралиев, Отабек Ғуломхўжаев, Александр Хомяков, Жамшид Саидов, Бахтиёр Ашурматов, Шуҳрат Мақсудов, Завиша Милославлевич (Сербия), Дилванд Сингх (Сингапур) каби мураббийлар иштирок этишди.

Хайрулла Холиқов. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика