Latest news

23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:14ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  8 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  12 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  5 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  121 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16

Президент ёш футболчилар ва соҳа мутахассислари билан учрашди News

Президент ёш футболчилар ва соҳа мутахассислари билан учрашди

Давлатимиз раҳбари Юқори Чирчиқ туманида барпо этилётган Футбол бўйича миллий терма жамоалар марказини бориб кўрди.

Бу марказ Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Ҳозирда 8 минг ўринли стадион қурилган. Яна 7 та машғулот майдони, пляж футболи майдони, футзал манежи, бассейн, реабилитация мажмуаси ва ётоқхоналар қурилиши режалаштирилган.

Соҳа мутасаддилари билан суҳбатда миллий футболимизга хориждан малакали техник директор олиб келиш, футбол тузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Жиззах, Наманган ва Тошкентда минтақавий базалар ташкил қилиш, мураббийлар мактабини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент ёшлар орасида футболни янада оммалаштириш, уларга шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

- Ўзбекистонда футбол энг севимли спорт тури. Ҳар ўнта одамдан тўққизтаси унинг мухлиси деса бўлади. Бу оммавийликдан фойдаланиб, футболни тубдан ривожлантириш керак. Масалан, юртимизда 10 мингта мактаб бор, 208 та туман-шаҳар бор. Хўш, мактаб, маҳалла, жамоаларда футбол қандай бўлади? Иккинчидан, футболга меҳр қўйган болалар ўз йўлини топиши учун нима қилишимиз керак? Учинчидан, ёшлар футболдан кетгандан кейин нима билан шуғулланади, уларга қўшимча касб-ҳунар беришни ҳам ўйлаш зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари ёш футболчилар билан ҳам суҳбатлашди.

- Халқимизнинг спортга меҳри кучли. Айниқса, футбол «оилавий дўстимиз». Миллий терма жамоамиз ўйинларини ҳаммамиз ғурур, фахр, ҳаяжон билан кузатамиз. Сизлар оилада ота-онангизнинг фарзанди бўлганингиз билан майдонда халқимизнинг фарзандисизлар. Ана шуни доим ёдда тутинг, - деди Президент.

Футболчиларда Ватан туйғусини шакллантириш муҳимлиги ҳам таъкидланди.

- Футболчилар дунё кезади, чет эл жамоаларида ўйнайди. Улар Ўзбекистон тарихини, шароитларини яхши билиши керак. Улар бизнинг элчиларимиз, болаларга намуна, - дея таъкидлади давлат раҳбари.

Футбол тиббиёти ва реабилитациясини жаҳон ютуқлари асосида ривожлантириш масалалари ҳам кўрсатиб ўтилди.



Rating: -21   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика