Latest news

00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  0 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  0 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  2 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  5 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  76 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  13 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3

Превью. «Зомин» – «НБУ-Осиё» News

Превью. «Зомин» – «НБУ-Осиё»

Бугун Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқичнинг 6–тур баҳсларига старт берилади.

Бунда Зоминнинг “Зомин” жамоаси ўз уйида Тошкент шахрининг “НБУ-Осиё” жамоасини қабул қилади.

Жамоалар ўзаро тўрт бор тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда Тошкент жамоаси икки бор, зоминликлар эса бир бор қўли баланд келган бўлса, яна битта учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбатида “Зомин” жамоаси рақиблар дарвозаси томон тўрт бор йўл топган бўлса, “НБУ-Осиё” жамоаси эса саккиз бор мезмонлар дарвозасини нишонга олган. 

Жамоалар илк бор 2012 йилги Ўзбекистон Биринчилигида тўқнаш келишган. Ўшанда “НБУ-Осиё” жамоаси 3:0 хисобида ғалаба қозонган эди. Охирги бор жамоалар 2014 йилдаги иккинчи босқичнинг 15 турида куч синашишган ва зоминликлар ўз майдонида 2:1 хисобида ғалаба қозонишган. 

Кўриниб турибдики, олдинги натижаларга қараб боҳо берадиган бўлсак, “НБУ-Осиё” жамоаси хозирча қўли баланд келиб турибди. Лекин “Зомин” жамоасининг бугунги таркиби ва кўрсатаётган ўйинлари хар қандай жамоани таслим этишга қодирдир. 

Шундай экан бугунги учрашувда “Зомин” жамоасининг ғалаба қозониш учун имконияти кўпроқ.      

Иккала жамоага омад тилаймиз.

Имкониятлар: 50/20/30 


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

2012 ЙИЛ

5-тур. 21 апрель (шанба)

 «НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) 3:0.

 Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), С.Еремеев (Тошкент), С.Петров (Тошкент). 

 Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).


18-тур. 20 июнь (чоршанба)

«Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент)- 0:2.


2014 ЙИЛ

Иккинчи босқич, 2-тур. 20 август (чоршанба)

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 2:2. 105 томошабин.

 Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев.

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

Голлар: А. Тоиров (34), Д. Валижонов (49) – Д. Исмоилов (5), Д. Нуруллаев (37).

Огоҳлантиришлар: Ф. Нурлибоев (36), А. Иброҳимов (62) – Д. Комилов (41), Д. Исмоилов (63).

Четлатиш: Д. Исмоилов (иккинчи огоҳлантириш, 65).


Иккинчи босқич, 15-тур. 26 октябрь (якшанба)

«Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент)- 2:1. 756 томошабин.

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), Ш. Камаров (Самарқанд), С. Ҳакимов (Самарқанд), Н. Муҳамадиева.

Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

Голлар: Д. Нуруллаев (80), Д. Исмоилов (87) – Л. Кошелев (82).

Огоҳлантириш: Н. Эронов («НБУ-Осиё», 11).


Акмал Рахматуллаев тайёрлади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика