Latest news

10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  9 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0

Превью. «Зомин» - «Динамо» News

Превью. «Зомин» - «Динамо»

Бугун Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 11–тур учрашувларига старт берилади.

Бунда Зоминнинг “Зомин” жамоаси “Зомин” марказий стадионида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади.

Жамоалар ўзаро биринчи бор тўқнаш келишмоқда. Жамоалар 10-тур учрашувларини меҳмонда ўтказишди. “Зомин” жамоаси “Насаф-2” жамоасига меҳмонда мағлуб бўлган бўлса, “Динамо” жамоаси ҳам сафарда “Машъал-2” жамоасини мағлубиятга учратди. Жамоалар мусобақанинг 10-турига келиб, “Динамо” жамоаси карвонбошилик қилаётган бўлса, “Зомин” ҳозирча 8-ўринда бормоқда. Бу учрашувда “Зомин” жамоаси ғалаба қозониши учун имкониятлар кўпроқ, чунки жамоа шу турдан бошлаб “Зомин” марказий ўйингоҳида ўтказади. Бу учрашувни турнинг марказий учрашуви десак муболаға бўлмайди.

Ўтган йилдан буён стадионнинг майдони таъмирда эди. Жамоа ниҳоят замонавий талабларга жавоб берадиган майдонга эга бўлди. Мухлислар шу турдан бошлаб, “Зомин” жамоасининг барча уй учрашувларини янги таъмирдан чиққан стадиондан тамоша қилишлари мумкин. Зоминликлар раҳбарияти ҳар бир уй учрашувидан олдин мухлисларга сюрприз қилиш ниятида. Мухлислар “Динамо” билан учрашув бошланишидан бир соат олдин элимиз суйган санъаткорлар ижросида концерт дастурни томоша қилишлари мумкин. Шундай экан, барча футбол мухлисларни ушбу концерт дастурга ва севимли жамоамизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлашга таклиф қилиб қоламиз. Учрашув 17-30да бошланади.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
Имкониятлар: 40/20/40


2016 ЙИЛ
11-тур.26 май (пайшанба)   
“Зомин” марказий ўйингоҳи. Соат 17-30.
«Зомин» (Зомин) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар:
И. Худойдотов (Тошкент), И. Абдулаков (Тошкент вил.), И. Зоитов (Тошкент вил.)
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вил.).

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика