Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

ПРЕВЬЮ. “Шўртан” -“Сўғдиёна” News

ПРЕВЬЮ. “Шўртан” -“Сўғдиёна”

Олий лиганинг 26-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафарда “Шўртан” меҳмони бўлади.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи давранинг 11-турида “Сўғдиёна”ўз майдонида  “Шўртан”ни  қабул қилган эди. Ушбу баҳсда Санжар Рашидовнинг 26 дақиқадаги рақиб дарвозасига киритган  ягона голи жамоамизга ғалаба келтирган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда ўз майдонида  “Металлург” га қарши баҳс олиб борган эди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.“Шўртан”  Тошкентда  “Бунёдкор”га 3:1 ҳисобида  мағлуб бўлган.

 “Шўртан” 20 очко билан турнир жадвалида  14-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 28 очко билан 12-ўриндан жой олган.

ЎЙИНИ  ВИКТОР СЕРАЗИДДИНОВ БОШҚАРАДИ

Ҳакамлар: В. Серазитдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Б. Қодиров (Бухоро), Ш. Ражабов (Бухоро).
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
ПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Шўртан” ҳамда “Сўғдиёна”  клублари олий лигада шу кунгача 14 бор куч синашишган.“Шўртан” ҳисобида 9 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 6 та ғалаба мавжуд. 2 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Шўртан” томонида:  25:18. “Шўртан” ўзаро ўйинларда 29 очконидан  қўлга киритган бўлса, жиззахликлар 20 очкони қўлга қиритган.  “Шўртан”нинг энг йирик ғалабаси 3:0, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  3:1.

“Шўртан” майдонида ўтган барча учрашувлар:

27.08.2005 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:1
30.09.2006 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:1
04.04.2008 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:2
04.04.2009 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 2:1
20.06.2011 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 3:2
30.03.2013 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 1:0
22.03.2015 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 3:0
07.05.2016 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 4:2

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузордаги  8 та ўйиндан 6 тасида “Шўртан”, 2 тасида “Сўғдиёна”  ғалаба қозонган. Дуранг натижа қайд этилмаган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 26 октябрь куни соат 15:00 да “Шўртан”ФМ майдонида  бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 27 октябрь куни  соат 16:00 да “Ғузор” стадионида ўтказилади.
 

 “Сўғдиёна” матбуот хизмати


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика